«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 10:56
ЎЗO‘Z

"Менинг жанозамни бутун мамлакат аҳли ўқийди”

02 апр, 23:13 6 047 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Менинг жанозамни бутун мамлакат аҳли ўқийди” Толеи баланд бир ўлканинг адолатпарвар подшоҳи одамларнинг ҳолидан хабар олишни ният қилиб, оддий инсонлардек кийиниб олди, қоровуллар бошлиғини ҳам шундай кийинтириб, у билан бирга шаҳар айлангани чиқди. Ўша куни шилта ёмғир ёққан эди. Улар йўлда бир одамнинг балчиққа ботиб ётганини кўрдилар. Унда ҳаёт асари кўринмасди. Одамлар беэътибор ўтиб-қайтиб юришибди.

Одамларнинг бепарволигидан ранжиган подшоҳ уларга қараб: “Бу одам қандай вафот этди, нима учун буни ташлаб кетяпсиз, унинг аҳли қаерда? деди. Одамларнинг бири: “У ароқ ичадиган фаҳшга борадиган, масжидга бормайдиган фосиқ эди. Шу ерга йиқилиб тушди-ю ўлиб қолди. Ундан нафратлангани боис ҳеч ким уни кўтаришни истамаяпти”, деди.

Подшоҳ: “Ҳар қанча гуноҳкор бўлса ҳам менинг мамлакатим фуқароси, уни бу ҳолда ташлаб кета олмайман”, деб ўйлади. Сўнгра қоровулбоши иккаласи маййитни чеккароққа олдилар. Қоровулбошига сув қуйдириб унинг лой чапланиб қолган юзини юва бошлаган подшоҳнинг тобора ҳайрати кучайиб бораверди. Чунки сув теккани сайин маййитнинг чеҳраси очилиб нур таратиб бораётган эди.

Атрофдагилардан унинг уйи қаерда эканини сўради. Фалон жойда дедилар. Уйига бориб аёлига эрининг вафот этганини хабар қилмасдан унинг кимлигини, қандай одам эканини сўради. Аёли: “Эрим ҳунарманд. Кечгача ишлаган пулининг бир қисмига ароқ сотиб олади, бир қисмига енгилтак аёлларни уйга бошлаб келади. Уйга келгандан сўнг ароқ шишаларини ҳожатхонага бўшатади. Аёлларга эса мен тонггача зинонинг ҳаром иш эканини тушунтираман.

Жамоага қўшилиб намоз ўқиш учун қўшни маҳалладаги масжидга боради. “Нега ўзимизнинг масжидга бормайсиз?” десам, “Узоғроқ юриб борсам кўпроқ савоб оламан-да”, деб кулади. Аммо унинг бу ишларини ҳеч ким билмайди, билдирмайди. Одамлар уни ёмон одам деб ўйлашади. Шуларни ўйлаб бугун жуда ҳам сиқилдим. “Кунингиз битиб қолса, ўлигингиз кўчада қолади, майитингизни ювадиган, жанозангизни ўқийдиган одам чиқмайди, бундай қилманг”, деб қаттиқ гапириб қўйдим.

У бўлса сира ҳам хафа бўлмади. Аксинча, масрурона жилмайиб: “Буни ўйлаб асло сиқилма, менинг жанозамни машойиху уламолар, бутун мамлакат аҳли ўқийди”, деди.

Бу гапни эшитиб подшоҳ дод солиб йиғлаб юборди. Кейин аёлга эрининг вафот этгани ва ўзининг подшоҳ эканини айтиб берди. Майитни уйига олиб келтириб, бутун мамлакат аҳлини жанозага чақиртирди. Майитни эса ўзи ювди. Кейин жанозасини ўқитиб жойига қўйиб келдилар.

Манба: Мuslim.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 152
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 114
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 290
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 191
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 255
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 401
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 7
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 54
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 70
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 205
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 177
  • Бўлимлар