«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 15:48
ЎЗO‘Z

Инсонлар карантин пайтида нималарга эътибор беришлари лозим?

18 мар, 09:19 3 435 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Инсонлар карантин пайтида нималарга эътибор беришлари лозим? Пандемия туфайли аҳоли карантин ҳолатида экан, психологлар уйда зерикиб қолмаслик учун, қолаверса ҳар-қандай таҳликаларни бартараф қилишнинг бир қанча усулларини тавсия этишади.

1. Уйда ишлаш
Кундалик ишингиз қайси соҳа билан боғлиқ бўлмасин, уни уй шароитида ташкил этишга ҳаракат қилинг. Чунки ҳозирги кунда интернет тармоғи ҳамда электрон имкониятлар даражаси юқори. Ҳамкасблар ва идора билан уюшган ҳолда масофали тизимни яратиш мумкин.

2. Фарзандларга эътибор
Карантин муддатини ўзингиз учун таътил деб ҳисобланг. Фарзандларингизга вақт ажратинг. Уларнинг саломатлигига эътибор беринг, қизиқишлари, мақсадлари билан ўртоқлашинг, боғча, мактабдаги ютуқларини сўранг, сизга айтишга қулай фурсат тополмай юрган болаларингиз билан суҳбатлашинг, уларга яқинлашинг.

3. Китоб ўқиш
Ҳаёт ташвишларидан чарчаган мияга танаффус эълон қилинг. Ўқишни ният қилган, аммо вақт ажратолмаётган китобингизни бошланг. Бир эмас бир нечта китоблар ўқинг. Китоб бўш вақтни унумли ўтказиш учун ҳар қандай ёшдаги кишилар учун энг мақбул йўл ҳисобланади.

4. Дўстлар билан суҳбат
Aнчадан бери кўришмаган яқинларингиз, дўстларингиз билан телефон орқали дийдорлашинг. Шунда анча енгил тортасиз. Aгар у яқин дугонангиз бўлса муаммоларингизни айтиб ундан яхши маслаҳатлар олишингиз ёки унга ўзингизнинг қимматли маслаҳатларингизни улашишингиз мумкин. Ўқиган китобларингиз муҳокамаси ёки яқинда ўрганган янги билимлар юзасидан фикр алмашинг.

5. Таом тайёрланг
Бекалар учун ошхона энг мувофиқ танлов. Aйниқса доим иш билан банд бўлиб, уйга кеч қайтадиган ва турмуш ўртоғи, фарзандларига улар севиб тановул қиладиган мазали таомлару-ширинликларни пишириб бера олмаётган опа-сингиллар учун ошхонада янги рецептларни синаб кўриш вақти келди.

6. Соғлом муҳит
Уйингизда доимгидек соғлом муҳитни сақлаб қолинг. Ҳамма нарса ўз вақтида олиб борилсин. Уйғониш, овқатланиш, иш билан машғул бўлиш ва ҳордиқ вақтига эътибор беринг. Кунингизни фақат телевизор кўриш ёки ухлаш билан ўтказманг, зеро бир қанча машҳур инсонлар ўз кашфиётларини ноодатий бўш пайтларида яратишган.
псехологлар, карантин




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 223
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 137
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 116
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 141
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 256
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 151
  • Сўнгги янгиликлар
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 0
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 0
  • Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда 08 мая, 14:30 0
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 1
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 130
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 171
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 123
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 51
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 28
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 195
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 113
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 43
  • Бўлимлар