«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 11:34
ЎЗO‘Z

Aёллар байрамида гул орқали муҳаббат кучини аниқлаш тести

05 мар, 15:00 5 184 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Aёллар байрамида гул орқали муҳаббат кучини аниқлаш тести Кўпчилик, аёллар улар учун энг ёқимли совға гул эканлигини таъкидлаб ўтишган. Гулларни эса эркаклар уларга асосан, 8 Март байрами арафасида тақдим этишади. Маълумки, аёллар доим танлаганлари билан ораларидаги муносабатлар ҳақида бош қотиришади.
Шундай экан, улар гул тақдим этишаётганда ҳам ҳар доимги синовчанлигингизни оширинг. Бу пайтда уларнинг ўзини қандай тутишига қараб сизга муносабатини билиб олишингиз мумкин.
1. Байрам арафасида у:
А) қанақа гулларни ёқтиришингизни билишга ҳаракат қилади;
В) ҳеч нарса ҳақида билишга интилмайди ва умуман байрамни уйда ўтказмаслиги мумкин;
С) сиз нимани ёқтиришингизни аниқ билади;
Д) байрамдаги режаларингиз ҳақида қизиқиб кўради.
2. Сизга гулдаста тақдим этаётиб, у:
А) кўзларингизга;
В) лабларингизга;
С) ҳар ёнга;
Д) бошқа томонларга қарайди.
3. У сизга тез-тез гул тақдим этиб турадими?
А) ҳа;
В) биринчи марта;
С) ҳамма байрамларда;
Д) фақат 8 Март байрами ва туғилган кунимда.
4. Гулдастага у қуйидагиларни қўшимча қилади...
А) чиройли нутқ;
В) ўпич;
С) ҳазил;
Д) табрик сўзи.
5. Гулдаста тақдим этгандан сўнг бироз вақт ўтгач, унинг ҳаракати...
А) гулдаста ёққан ёки ёқмаганлиги билан қизиқиб кўради;
В) гул совға қилганини ҳам унутади;
С) гуллар қанча вақт туриши билан қизиқиб кўради;
Д) ҳеч нарса ҳақида сўрамайди.

Натижалар талқини:
“А” жавоблари кўп бўлса: у сизни ҳақиқатдан ҳам севади. Келгусидаги алоқаларингиз қай даражада мустаҳкам бўлиши фақат ўзингизга боғлиқ. Ҳозирда танлаганингиз фақат сизнинг ихтиёрингизда. Шундай экан, ўзингизни доим назорат қилиб бориш баробарида “севар экан” дея йигитингизга ҳаддан ортиқ ишонч билдирманг.
“В” жавоблари кўп бўлса: у сизни қадрлаши мумкин, аммо қандайдир сабабларга кўра хаёли бошқа жойда бўлади. Ўша қандайдир сабаблар нима эканлигини сиз ҳам жуда яхши билсангиз керак. Агар бу ҳақда хабарингиз бўлмаса, унда дарҳол буни билишга киришинг. У сизга ўз сирларини ҳам ошкор этгиси йўқ. Балки бунинг барчасида ўзингизнинг ҳам айбингиз бордир.
“С” жавоблари кўп бўлса: сизнинг танлаганингиз билан муносабатларингиз жуда аъло десак ҳам бўлади. У доим сизнинг қизиқишларингизни қадрлаб, бунга алоҳида эътибор қаратади. Сизнинг эътиборингиз ҳам унинг учун жуда қадрли.
“Д” жавоблари кўп бўлса: у сизга нисбатан бефарқроқ. Гарчи вақти-вақти билан у сизга гул совға қилиб турса-да, аммо буни ҳам мажбурият юзасидан бажаради. Унда сизга нисбатан ижобий ҳиссиётни уйғотишга ҳаракат қилиб кўринг. Ахир бу тарзда муносабатларингиз узоқ давом этиши мумкин эмас-ку.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 122
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 295
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 147
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 333
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 225
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 290
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Бўлимлар