«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 11:17
ЎЗO‘Z

Фарзандингизда қандай жараён кечаяпти?

09 мар, 06:30 2 937 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарзандингизда қандай жараён кечаяпти? Фарзандингиз ёлғон гапиряптими?
ЕЧИМИ: Унга хотиржамлик инъом этинг. Бола агар қўрқмаса, босим ва таҳдид остида бўлмаса у ёлғон гапирмайди. Унга осойишта ва тинчликни хис эттиринг.

Фарзандингиз қайсарми?
ЕЧИМИ: У ўжарлик қилиб турганда, сиз унга хилоф иш қилманг. Чунки у сизнинг акс иш қилаётганингизни кўрса, қайсарлигини оширади!
Унга муҳаббатингизни бериб, бағрингизга олинг.

Фарзандингиз серҳаракатми?

ЕЧИМИ: Уни ҳаракатли фаолиятлар билан машғул этинг. Шоколад танаввул этишини камайтиринг. Чунки шоколад унинг энергиясини ошириб юборади. Унга бирон-бир ёшига мос масъулиятликни топшириб қўйинг.

Фарзандингизнинг озиқланиши заифми?
ЕЧИМИ: Уни асло бунга мажбур этманг. Балки, уни ўйнаётганида овқатлантиринг ёки ака-укалари билан рақобат уюштириб, озиқлантиришга ҳаракат қилинг. Таомларини рангли мевалар билан безаб беринг.

Фарзандингиз кичик укаларини ураяптими?

ЕЧИМИ: Уни кичик укалари билан солиштирманг. Уларга берадиган меҳр-муҳаббатингизни адолатли этинг. Бири қолиб бошқасига эҳтиром кўрсатаётганингизни уларга зинҳор билдирманг.

Фарзандингиз электрон ўйинларига ўчми?
ЕЧИМИ: Ўйин вақтларини секин асталик билан камайтириб боринг. Тўсатдан уни ўйинлардан маҳрум этманг. Акс холда ўйинга бўлган эҳтироси илгарига нисбатан янада кучлироқ бўлиб, зўрайиб кетади.

Фарзандингиз ахлоқсиз ва одобсиз сўзларни талаффуз этаяптими?
ЕЧИМИ: Унга овозингизни кўтариб оввора бўлманг. Балки, юмшоқлик билан тшунтиринг. Ва унга "тилнинг поклиги дилнинг покизалигидан" деб айтинг ва сабабларини ҳам келтиришга ҳаракат қилинг.

Фарзандингизда бармоғини сўриш ёки тирноғини тишлаш одати борми?
ЕЧИМИ: Демак фарзандингиз осойишталикга муҳтож. Унда бирон-бир таҳдиддан ёки ёмон нарсаларни сезиш эвазига, қўрқиш ҳисси бор.

Фарзандингизнинг ғазаби тезми?
ЕЧИМИ: Унга ғазаб билан жавоб қайтарманг. Балки, ғазабланганида таҳорат олишни ўргатинг. Сўнгра унга "тинчлан, кейин келишиб оламиз" деб айтинг.

Фарзандингизнинг шахсияти заифми?
ЕЧИМИ: Унга ишонч бахш этинг. Ёшига мос келган бирон-бир нарсага бўлган масъулиятликни топшириб қўйинг. Унга осойишталикни ато этинг. Унга шахсияти заиф эканлигини билдирманг ва уни спорт клубларига аъзо эттиринг. Чунки спорт руҳи ва бадани учун фойдалидир.

Фарзандингиз ўғирлик қилдими?
ЕЧИМИ: Уни "ўғри" деган сўз билан ҳақорат қилманг. Балки, танҳоликда унга насиҳат қилинг. Олган нарсасини дарров қайтарсин. Ва уни ўғирлик қилишига сабаб бўлган омилларни аниқлаб, фарзандингизни даволанг. Унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиринг.

Фарзандингизда балоғатлик аломатлари билиндими?
ЕЧИМИ: Уни поклик одобига ўргатинг. Ва унинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкам этинг. Асло унинг кўринишидан ва овозидан кула кўрманг. Бундан буён ўз ахлоқлари учун ўзи масъул эканлигини билдиринг.

Ўғлингизда аёлларга хос аломатларни пайқадингизми?
ЕЧИМИ: Секин асталик билан қизлар билан бўлган алоқасини четлатиб, уни кўпроқ эркаклар сафига қизиқтиринг. Ҳамда бироз дағалликни ҳам ўргатинг.
Агарда қизларда эркакларга хос ҳаракатларни сезсангиз, бунинг аксини қилинг.

Фарзандингиз қайсарлик қилиб, уйғониши билан йиғлайдими?
ЕЧИМИ: Унинг бошини меҳр билан силанг ва унинг севган лақабларини айтиб эркаланг. Сўнгра «Оят ал-курси»ни паст овоз билан ўқинг.

Фарзандингиз ўйинчоқлар дўконида қайсарлигини қила бошладими?
ЕЧИМИ: Уни асабийлашмасдан чалғитинг. Асло унинг талабига, тинчланганида ҳам кўна кўрманг. Йўқса, ушбу одатга кўникиб қолиши ҳеч гап эмас.
хотиржамлик, муҳаббат




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 122
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 295
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 147
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 333
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 225
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 290
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Бўлимлар