«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:21
ЎЗO‘Z

Бебошлар базмининг қурбони

24 фев, 22:10 4 253 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бебошлар базмининг қурбони Қорақалпоғистон Республикаси жанубий туманларининг бирида юз берган ушбу жиноятнинг ўз вақтида олди олинганида эди, бугунги кунга келиб, гулдек бир қизнинг номуси оёқости бўлмаган, ёш, навқирон икки йигит эса темир панжара ортида ўтирмаган бўларди.

1993 йилда туғилган Бегзод Эргашев бундан уч йил олдин баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятга қўл урган, аммо суднинг ажримига кўра унинг айблилик масаласи тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ҳаракатдан тугатилганди. Бу, агар у теранроқ фикр юритганида, ёшликдаги хатосидан тегишли хулоса чиқариб олиши учун ўзига берилган имконият эди.

Афсус, биз ҳи­коя қилмоқчи бўлган воқеа «қаҳ­ра­мон»­ларидан бири ўтмишдаги хатосидан тегишли хулоса чиқармади. Аксига олиб, бекор юрди, тайинли бир ишнинг бошидан тутмади, қолаверса, ёш оиласи «ташвиш»ини ота-она ихтиёрига топшириб, «ўзига ўхшаган»лар билан улфатчилик қилишни одатга айлантирди.

Б.Эргашев шундай кунларнинг бирида ахлоқан қашшоқлиги боис оиласидан ажрашган, на келинлик хонадонига, на ота уйига сиғмай, саёқ юрган Дилноза Ҳамидуллаева билан танишиб қолади. Буни қарангки, «дунёқарашлари» бири-бирига ўхшаш бу кимсалар «пинҳона» учрашувларини ҳам бошлаб юборишади.

Дарвоқе, кези келганда яна бир гапни айтиш жоиз, Б.Эргашев бу пайт­ларда ўзига олдиндан таниш бўлган, ҳали балоғат ёшига етмаган қизнинг ҳам «бошини айлантириб», хаёлида, уни ҳам ўзиники қилиб қўйганди…

Бегзоднинг бундай юришлари кунлардан бир кун қандайдир кўнгилсизликни келтириб чиқариши ўз-ўзидан маълум эди. Аммо, Бегзод, Дилноза ва уларнинг танишлари бўлган Ойназар Муратов, Ойбек Ҳайитов ва Шоҳрух Ихтиёровлар бу ҳақиқатни ҳатто хаёлига ҳам келтирмасди.

Туман ҳудудида жойлашган кафеларнинг биридан маст ҳолатда чиққан йигитлар «ўтириш»ни давом эттириш мақсадида О.Ҳайитовнинг бўш турган уйига боришади. Табиийки, ичкиликбозлик бу ерда ҳам давом этиб, «ўтириш» қизийди. Орадан бироз вақт ўтгач, Бегзод маст ҳолатида бу уйга вояга етмаган танишини ҳам олиб келади.

Ҳали балоғат ёшига етмаган, унинг устига, бундай тартибсиз «ўтириш»ларда иштирок этиб кўрмаган қиз ўзини ноқулай сезади. Айниқса, унинг қўлига ароқ тўла пиёла тутқазилганида, у дастурхон атрофидагиларга ўзининг ароқ ичиб кўрмаганлигини ва умуман, ичишни хоҳламаслигини айтади. Лекин, у «ичмайман» деб қанча ҳаракат қилмасин, барибир, атрофдагиларнинг қистови билан ичишга мажбур бўлади.

Мана шундай қистов остида уч-тўрт пиёла ароқ ичган қиз маст бўлиб қолади. Ёшлигидан фойдаланган ҳолда бошини айлантириб юрган қизининг ана шундай ҳолатга тушишини пойлаб ўтирган Бегзод унинг ёнига боради ва гўёки, ёрдам бермоқчи бўлгандек, уни уйнинг алоҳида хонасига етаклайди…

Бегзод синглиси тенги қизнинг номусини булғаб, дастурхон атрофига келганидан сўнг ичкиликбозлик яна давом этади. Бегзоднинг пасткашлиги тутиб, ҳозиргина нима «иш» қилгани ҳақида айтиб, мақтанар ва бундан ўзича ҳузурланарди. Энг ачинарлиси, бу ишнинг оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигини шу ерда ўтирганларнинг ҳеч бири ҳатто хаёлига ҳам келтирмасди. Аксинча, энди бу «хона»га маст ҳолатда бўлган Ойназар ҳам киришга қарор қилади ва қизнинг ожизлигидан, яъни ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга эмаслигидан фойдаланади…

Икки йигит томонидан оғир жиноят содир этилаётган пайтда қизнинг ота-онаси хавотирланиб, ички ишлар бўлимига мурожаат қилган ва у қидирилаётганди. Қилғиликни қи­либ, бир қизнинг номусини булғаган жиноятчилар эса жиноий жавобгарликдан қутулиш мақсадида турли найрангларни ишга солиш билан овора эди. Лекин, уларнинг ўйлаб топган найранглари, табиийки, иш бермаслиги кундек равшан эди. Жиноятчилар шу куннинг ўзидаёқ қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Суд ишни холисона ва ҳар томонлама ўрганиб чиқди. Одил суднинг ҳукмига биноан, Бегзод Эргашев ва Ойназар Муратовларга қилмишларига яраша узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Албатта, биз ушбу жиноят тафсилотларини имкон қадар қисқартириб, исм ва фамилияларни эса ўзгартирган ҳолда сизга етказишга ҳаракат қилдик. Хулоса чиқаришни эса газета ўқувчиларининг ихтиёрига қолдирдик.

Манба: Huquq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 125
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 301
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 151
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 341
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 228
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар