«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 02:25
ЎЗO‘Z

Мнемоника — эслаб қолиш санъати. Унга эришиш учун нима қилиш керак?

20 фев, 10:49 11 853 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мнемоника — эслаб қолиш санъати. Унга эришиш учун нима қилиш керак? Нима учун ёшлар ўртасида хотира сустлиги жуда кўп учрамоқда? Эҳтимол, улар бировларга хотираси ёмонлигидан шикоят қилар. Аслида эса, уларда хотира эмас, балки кузатувчанлик жуда ёмон.

Томас Эдисон ўзининг 27 нафар лаборанти ой давомида ҳар куни олти лампа цехидан Нью-Жерси штатидаги Менло — паркда жойлашган заводнинг бош биносига борадиган йўлдан қатнашни аниқлаб олди. Бу йўлда гилос дарахти ўсар эди, аммо ўша 27 киши билан савол-жавоб ўтказилганида, бирортаси ҳам унинг мавжудлигини умуман пайқамаганлиги маълум бўлди. Буларнинг барчаси инсонларнинг кузатувчанликларининг ёмонлигидандир. Ёшлар, умуман олганда барча инсонлар учун ҳам кузатиш зарур. Бу хотирани яхшилашнинг биринчи усули, десак ҳам бўлади.

Хотирани мустаҳкамловчи яна бир асосий омиллардан бири бу овоз чиқариб ўқишдир. Линкольн онгига керакли маълумотни акс эттирмоқ учун икки ҳис-туйғу аъзосидан фойдаланган. У — “Мен қачон овоз чиқариб ўқисам, фикр иккита ҳис этиш аъзоси орқали қабул қилинади. Биринчидан, нимани ўқисам, ўшани кўраман, иккинчидан, мен уни эшитаман, шунинг учун жуда яхши эслаб қоламан,” деган.

“Харпес” журналининг саҳифаларида шундай ёзилади: “Саналарни эсда сақлаш жуда мушкул, чунки улар рақамлардан иборат; рақамлар ифодасиз кўринади ва хотирада мустаҳкам сақланмайди. Улар суратлардан иборат эмас, шу боис кўзга ўрнашиб қолмайди. Суратлар — тасвирлар рақамларни эслашга ёрдам беради. Улар хотирада деярли ҳамма нарсани сақлаб қолади. Агар бу тасвирни ўзингиз яратсангиз янада яхши.” Демак, кейинги қоида бу тасвирлар орқали маълумотни эслаб қолишдир.

Ёшлар орасида бирор нимани ёдда олиб қолиш учун такрорлаш усули ҳам катта аҳамият касб этади. Қоҳирадаги Ал-Азҳар университети дунёда энг йирик олий ўқув юрти ҳисобланади ва унга кириш имтиҳонида ҳар бир талабгордан Қуръонни ёддан айтиб бериш талаб қилинади. Бу китобни овоз чиқариб ўқиш учун уч кун вақт кетади.

Араб талабалари ишониш қийин бўлган бундай жасоратни амалга оширишни қандай уддалайдилар?Сиз чексиз миқдордаги маълумотни етарли даражада тез-тез такрорлаб турсангиз, ёдлаб ололасиз. Эслаб қолишни истаган маълумотларни такрорланг. Улардан фойдаланинг, амалда татбиқ этинг. Ўзаро суҳбатларда янги сўзларни ишлатинг.

Ўткир хотира эгалари бугун ёшлар орасида ҳам йўқ эмас. Улардан бири халқаро хотира спорт устаси Ҳусниддин Исмоиловдир. Биз оддий телефон рақамларини бир зумда унутиб қўяётган замонда Ҳусниддин бир соатда 1460 та, 5 дақиқада 240 та рақамни эслаб қолишга эришди. У бундай хотирага қандай эришди?

Юртдошимиз бу мувафаққиятга мнемоника орқали эришганини айтган эди. Мнемоника — эслаб қолиш санъати. Сунъий ассоциациялар ҳосил қилиш йўли билан эсда қолишни осонлаштирувчи ва хотира ҳажмини кенгайтирувчи усуллар тизими. Бунда биз сўзларни эслаб қолиш учун уларни бош ҳарфларини бирлаштириб, сўз ясаб уддалай олишимиз мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, юксак хотирага эга бўлиш уддалаб бўлмас иш эмас. Аслида у жуда осон: кузатувчанлик, диққатни жамлашни ўрганиш, саналарни ёдда сақлаб қолиш учун суратлар билан боғланиш, исмни эсда сақлаш учун унинг маъносини билиш, қандай ёзилишига эътибор бериш, дарсликларни қайта-қайта такрорлаш орқали эсда қолдириш ва албатта мнемоника — эсда сақлаб қолиш санъати каби йўллардан иборат.

Элдор ОТАЖОНОВ
психолог




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 198
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 133
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 312
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 166
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 358
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 246
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар