«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:29
ЎЗO‘Z

Зинокор дунёда уч нарсага йўлиқмасдан бурун ўлмайди...

12 фев, 09:20 11 459 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зинокор дунёда уч нарсага йўлиқмасдан бурун ўлмайди... Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади: "Ноҳақ одам ўлдиришдан сўнг, зинодан каттароқ гуноҳ борлигини билмайман".

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ бу сўзига ушбу ҳадисни ҳужжат ўлароқ келтирган: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан:
- Эй Аллоҳнинг Расули, қайси гуноҳ каттароқ? дея сўради.

У зот алайҳиссалом:
- Аллоҳ сени яратган бўла туриб, У Зотга шерик қилишинг, деб жавоб қилдилар.
- Сўнгра қайси гуноҳ каттароқ?
- Фарзандинг таомингга шерик бўлишидан қўрқиб уни ўлдирмоғинг.
- Кейин қайси гуноҳ каттароқ?
- Қўшнингнинг аёли ила зино қилмоғинг".

Бу ҳадиснинг тасдиқи эса ушбу оятдир:
«Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур» [Фурқон сураси, 68-оят].

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Зинокорда барча ёмонликлар жам бўлади: дин (ҳукмлари)га бепарволик, тақвонинг йўқолиши, мурувватнинг фосид бўлиши, ғайрат оз бўлиши, зинокор зино ҳолатида юриб, вараъли бўла олинмас. Аҳдга вафо, тўғри сўзлик, аҳлига комил ғайрат кўрсатиш, адоват, кучли душманлик, ёлғон, хиёнат, ҳаё озлиги, муроқаба йўқлиги, ҳаромдан ҳазар қилмай қўйиш ва қалбдан ғайрат йўқолиши, буларнинг барчаси зино касофатларининг аломатлари бўлур.

Зинокор дунёда уч нарсага дучор бўлмай ўлмайди:

1. Зино қилаётган вақтида агар бу ишини ҳалол деб қилаётган бўлса, иймонидан ажралиб туради.
Ва агар шу ҳолатида ажали етиб вафот қиладиган бўлса, иймонсиз вафот қилиб, абадий дўзахийлар сафидан бўлиб қолади. Бу эса ўта даҳшатли ҳолатдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: "Зинокор зино қилаётганида мўмин бўлиб қола олмас", деб айтганлар.
Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 188
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 132
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 308
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 162
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 350
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар