«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 03:31
ЎЗO‘Z

Қишда болани тўғри кийинтириш қоидалари

08 дек, 23:50 3 867 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қишда болани тўғри кийинтириш қоидалари Қиш фаслида шамоллаш касалликларининг олдини олишда боланинг қандай кийинганлиги катта аҳамиятга эга. Фарзандингизнинг соғлиғи тўғри танланган кийимга ҳам боғлиқ.

Болани кўчадаги об-ҳаводан келиб чиқиб кийинтириш лозим. Ўзбекистонда қишдаги ҳароратни қуйидаги диапазонларга бўлиш мумкин:

5 даража илиқ — 5 даража совуқ: бундай ҳароратда боланинг кийими синтепонли коржома (комбинезон), колготка, узун енгли футболка, жун патакли иссиқ пойабзал, ип газламали пайпоқ, иссиқ қўлқоп ва жун қалпоқдан иборат бўлиши лозим.

5 — 10 даража совуқ: болага юқоридаги кийимларга қўшимча равишда синтетика ёки ип газламадан бўлган водолазка, юпқа пайпоқ устидан эса яна жун пайпоқ ҳам кийдириш зарур.

10 — 15 даража совуқ: бундай ҳавода боланинг устки кийими капюшонли тивит (пуховой) комбинезондан иборат бўлиши керак. Иссиқ пойабзални этикка алмаштиринг, қўлқопнинг ҳам қалинини кийдиринг.

Болани об-ҳавога мослаб кийинтирган бўлсангиз-да, кўчага чиққанда унинг аҳволидан хабардор бўлиб туринг, токи у қизиб ёки совиб кетмасин.

Агар:
- бола совуқдан шикоят қилмаса;
- юзлари қизарган бўлса (демак қон айланяпти);
- орқаси, қўл панжаси салқин бўлиб, муздек бўлмаса;
- юзи ва бурни салқин бўлиб, муздек бўлмаса — боланинг аҳволи жойида демакдир.

Агар:
- боланинг юзи оқариб, бурни қизарса;
- бўйни, қаншари, қўл панжасининг тепа қисми совуқ бўлса;
- бола совуқдан шикоят қилса — демак у совуқ еган.

Бундан ташқари, боланинг терлаб ва қизиб кетганини қуйидаги белгилар орқали аниқлаш мумкин:
- боланинг қўллари ва оёқлари иссиқ бўлади;
- бўйни ва орқаси нам ва иссиқ бўлади;
- 8 даража совуқ пайти ҳам боланинг юзи иссиқ бўлади.

Қизиб кетган ёки совуқ еган болани зудлик билан уйга олиб кириш лозим. Оёқлари музлаган бўлса, қўшимча жун пайпоқ кийдиринг ёки аксинча оёғи терлаган бўлса, пайпоғини бошқа қуруқ ва енгилига алмаштиринг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 176
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 215
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 336
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар