«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 18:35
ЎЗO‘Z

Қишнинг совуқ оқшомларида танага иссиқлик берувчи ичимликлар

08 дек, 21:50 3 993 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қишнинг совуқ оқшомларида танага иссиқлик берувчи ичимликлар Совуқ фасллар қайноқ ичимликлар мавсумидир! Танага иссиқлик берувчи хушбўй ичимликлар қадимдан тайёрлаб келинган. Улар орасида ажойиб таъмга эга бир неча хил вариантлар мавжуд. Бу турли-туман чойлар, ўтли дамламалар, шоколад, қаҳва, какао ва сут асосида тайёрланган ичимликлардир.

Бундай ичимликларни ичиш айниқса куз ва қишда жуда фойдали. Чунки улар қон айланишини яхшилайди, демакки, тезроқ иситади. Барчаси бундай ичимликларга қўшиладиган занжабил, лимон каби зираворлар туфайлидир. Севимли маҳсулотларингиздан ўз рецептингизни яратишингиз ҳам мумкин.

Қайноқ шоколад
Бу мазали ичимликни ҳамма хуш кўради, бироқ қайноқ шоколад мазали чиқиши учун барчасини қоида бўйича тайёрлаш керак.
Ярим литр сутни оловга қўйиб, 2 ош қошиқ шакар ва бир чимдим ванилин қўшамиз. Аралашма қайнаб чиққандан сўнг, бўлакларга бўлинган қора шоколадни қўшиб, қуюқлашгунча қайнатамиз.
Қайнатиш жараёнида уни аралаштириб туриш тавсия этилади.

Какао
Какаонинг таъми болаликни эслатади. Хушхўр, бироқ кўнгилга урмайдиган, хушбўй ва қайноқ. Табиий какао кукуни соғлиқ учун жуда фойдали ҳисобланади. Чунки унда кайфиятни кўтарувчи моддалар мавжуд.

Уч чой қошиқ какаога бир қошиқ сув қўшиб, аралаштирамиз. Бир стакан сутни қайнатиб, какао билан аралаштирамиз ва сузгичдан ўтказамиз.
Агар какао кукуни табиий бўлса, унга бир қошиқ шакар қўшиш мумкин. Устидан маршмеллоу (зефиринки) сепиш мумкин.

Занжабил чойи
Занжабил чойи қувват берувчи ва моддалар алмашинувини яхшиловчи, ёқимли таъмга эга бўлган ажойиб ичимликдир. Танани қисқа вақт ичида қиздиради.

2 сантиметр занжабил томирини майда қирғичдан ўтказамиз. Унинг устидан қайноқ сув қуйиб, бир чой қошиқ қора чой қўшамиз.
3—5 дақиқа қайнатгандан сўнг таъбга кўра бир бўлак лимон қўшамиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 52
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 231
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 134
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 233
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 355
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 2
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 28
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 20
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 50
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 195
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 135
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 204
  • Бўлимлар