«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:30
ЎЗO‘Z

Қулоқчин қулоқларингизга жиддий зарар келтиришини биласизми?

06 дек, 11:47 5 293 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қулоқчин қулоқларингизга жиддий зарар келтиришини биласизми? Ҳозирги кунда кўпчилик инсонлар қулоқчинларда мусиқа тингламасдан туролмайдиган бўлиб қолишган. Унинг зараридан баъзилар бохабар, баъзилар эса аксинча. "Кўп қулоқчинда мусиқа тинглайверма, кар бўлиб қоласан" деган гап ҳақиқатга қанчалик яқин? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Баланд мусиқа тинглаш натижасида юзага келадиган хавф - бу янги тушунча эмас. Ёшлар бундан 40 йил олдин ҳам баланд мусиқа тинглаб келишган. Аммо ҳозирги кунга келиб, бундай ёшларнинг сони тобора кўпайиб бормоқда. Баланд овозда мусиқа тинглаш уларнинг эшитиш қобилиятига жиддий зарар келтиряпти.

Олимларнинг таъкидлашича, атрофдаги бошқа товушларни блокировка қилиб қўйишга асосий сабаб бу - қулоқчинлар орқали узатиладиган товушни ҳаддан зиёд баланд даражага кўтариш. Сизга бу қанчалик баланд эканлигини тушунтириш учун келинг, таққослаб кўрайлик. Мотоцикл двигатели 100 децибелда ва электр арра ҳам тахминан бир хил ҳажмда ишлайди.

Улар баланд, ёқимсиз шовқинлар бўлиб, қулоқларимизга зарар етказиши ва бир неча соатлаб гаранг қилиб қўйиши мумкин.

70% овоз билан ишлайдиган мусиқа плеери билан таққослайдиган бўлсак, мусиқа плеери 85 децибел товушни чиқаради. Ушбу товушлар сизнинг қулоқларингизда тўғридан-тўғри янграйди ва бу таъсирни янада кучайтиради. Бу эса ўз навбатида инсоннинг кар бўлиб қолишига олиб келиши мумкин.

Тўғри, мусиқа эшитиш инсонга завқ бағишлайди. Аммо ҳар нарсанинг ҳам меъёри бўлгани каби, мусиқа тинглашни ҳам меъёрдан оширмасак, саломатлигимиз учун фойда келтирар эди.
қулоқчин, жиддий зарар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 96
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 260
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 171
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 383
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар