«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 22:51
ЎЗO‘Z

Қаҳва ҳақида биз билмаган маълумотлар

23 ноя, 20:07 8 601 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қаҳва ҳақида биз билмаган маълумотлар Қаҳванинг ҳаётимиздаги ўрни шунчалик муҳимки, кунимизни бир финжон қаҳвасиз тасаввур қила олмаймиз. Гарчи қаҳва ва унинг таркиби ҳақида кўплаб маълумотлар бўлса-да, соғлиқ учун фойдали томонлари ҳам борми деган савол ҳаммамизни қизиқтиради. Бу қахва таркиби фақатгина кофеиндан иборатми ёки унинг бошқа хусусиятлари борми?

1. Қаҳвани хуш кўрувчиларнинг хавфли касалликларга чалиниш эҳтимоли камроқ.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қон таркибида кофеин моддасининг миқдори юқори бўлиши Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимоли камроқ бўлишига сабаб бўлади. Шунингдек, қаҳва аёлларда учрайдиган тери саратонидан ҳам сақлайди.

2. Қаҳва мушаклардаги оғриқни қолдирувчидир.
Эрталабки машғулотдан сўнг мушаклардаги оғриқни қолдириш учун қаҳва ичиш тавсия қилинади.


3. Қора қаҳва таркибида кофеин моддаси камроқ бўлади.
Қора қаҳва таркибида кофеин моддаси кўп бўлади деб ўйлайдиганлар анча янглишади. Чунки қанча қаҳва кўп куйдирилса, шунчалик кўп кофеин моддасининг кучи йўқолади.

4. Қаҳва аслида мевадан олинади.
Қаҳва доналари аслида ловиясимон эмас, балки гилосга ўхшаш мевадан олинади.

5. Дастлаб ушбу маҳсулотни эчкилар туфайли топишган.
Эфиопияда тахминан 800-йилда бир чўпон ўзи билан қаҳва доналарини олиб келади ва эчкилар айнан шуни еб ҳар хил ҳаракатлар қилганини пайқаганини айтади. Сўнг бошқалар ҳам уни еб кўриб кайфиятлари кўтарилганини сезишади.


6. Америкада қаҳва 1600-йилларнинг ўрталарида кириб келган.
Қаҳва биринчи марта 1600-йилларнинг ўрталарида Нью-Амстердам (ҳозирги Нью-Йорк)да сотила бошланди.

7. Қаҳва ўз жонига қасд қилиш ва тушкунлик хавфини камайтиради.
Хусусан, аёлларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўпроқ қаҳва ичганларда руҳий тушкунлик ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кам бўлган. Яна бир текширув шуни кўрсатадики, кунига тўрт стакан қаҳва истеъмол қилган аёлларнинг руҳий тушкунлик билан касалланиш эҳтимоли 20% камроқ эканлиги аниқланди.
Қаҳва, руҳий тушкунлик, кофеин моддаси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 167
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 128
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 305
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 157
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 347
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 1
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 6
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 65
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 220
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 49
  • Бўлимлар