«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 15:20
ЎЗO‘Z

Нега яшаяпсиз? Ҳаётнинг маъноси нима?

21 ноя, 00:32 7 288 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нега яшаяпсиз? Ҳаётнинг маъноси нима? Нима учун дунёга келганмиз? Яшашдан мақсад нима? Ҳаётнинг маъноси нима? Бу саволлар ҳар қандай инсонни ҳаёти давомида ҳеч бўлмаса бир марта ўйлантирса керак.

Нега ҳаётда ноҳақлик ва адолатсизлик ҳақиқат ва адолат устидан ғолиб келгандек бўлаверади? Нега ёвузлик эзгуликни доим маҳв этади? Нега зулм, истибдод бунчалик кенг тарқалган? Азоб-уқубатлар, машаққатларга бурканган бу дунёда одамдек яшаб ўтиш учун нима қилиш керак?

Шу каби оғир ва мураккаб саволлар ҳар бир онгли кишини ўйлантириши шубҳасиз. Инсоният яралибдики бу саволларга жавоб излайди. Файласуфлар, мутафаккирлар ўзича жавоб беришга уринади. Қанча фалсафий оқим бўлса шунча хил жавобларни олиш мумкин. Самовий динлар ҳам бу саволларга жавоб бериб, инсонга бу дунёда руҳий қаноат ва таскин беришни, нариги дунёда эса Дўзах ёки Жаннат билан амалларига муносиб жазолаш ёки мукофотлашни ваъда қилади.

Шоҳ асарлари билан жаҳон адабиётида чуқур из қолдирган буюк рус ёзувчиси Лев Толстой ҳам ўз вақтида шу саволларга жавоб излаган. Адабий шуҳрати чўққига чиққан, мол-давлати гуркираб ўсиб, оилавий фароғат гаштини суриб яшаётган маҳалда тушкунликка тушиб қолади. Ҳаётидан маъно, мақсад тополмайди. Ўзини ўлдирмоқчи бўлади. Ҳамма нарса беҳуда туюла бошлайди. Уни ҳаётнинг маъносини излаш безовта қила бошлайди. Зоҳиран бахтиёр ҳисобланса-да аммо руҳий изтироблар, аламлар гирдобида қолиб азоб чекади.

Ана шу кечинмаларини "Иқрорнома" асарида баён қилади. Болалигида ўша давр анъаналарига мувофиқ диний таълим олганини, аммо ўсмир ёшида диний догмаларга ишонмай қўйганини ёзади. Ундан кейин адабиёт оламига кириб келиши, машҳурликка эришгани, адабий оламнинг кирдикорларини очиб ташлайди.

Шу аснода ўзини ҳам шафқатсиз фош этади. Ҳаётида қилиб ўтган хатоларни, ҳаттоки қонли жиноятларни, фаҳш ишлар қилганини тан олади.

Ўзига нисбатан аёвсиз ростгўйлиги, виждонига садоқатидан ҳайратга тушасиз. Зеро, Ғарб адабиётида бундайлар камдан-кам учрайди. Шарқ оламида Бобур шахсиятини шу жиҳатдан Толстойга ўхшатиш мумкин. "Бобурнома" асарида Бобур ўзининг хатоларини, мағлубиятларини мардонавор эътироф этади, хаспўшламайди ёки ўзини оқламайди.

Толстой ҳаёт маъносини излашга астойдил киришиб, санъат-адабиёт, илм-фан, табиий ва аниқ фанлардан ташқари ижтимоий фанларга ҳам шўнғийди, кўп ўқиб изланади. Замонасининг энг билимдонлари билан суҳбатлашади. Ҳеч биридан қониқарли жавоб тополмайди. Кейин буддизм ва Исломни ўрганади. Оддий халқ ҳаётини кузатади. Ниҳоят, шундай хулосага келадики, инсон учун руҳий мадад берувчи, яшашга ундовчи, ҳаётга маъно бағишловчи омил бу иймон экан. Иймонсиз яшаб бўлмайди.

Толстойнинг "Иқрорномаси"ни ўқирканман, Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифларга янада қизиқишим ошди. Чунки Аллоҳ Таоло бизга аниқ-тиниқ ҳидоят йўлини, икки дунёда бахт-саодат манбаини кўрсатиб қўйди. Гарангсиган, йўлини йўқотган уммат эмасмиз. Инсон қанчалик дунёвий ютуқларга эришмасин, иймонсиз, солиҳ амалларсиз қалбида хотиржамлик бўлмас экан.

Толстойдаги мардлик, ўзига бўлган талабчанликка яна бир бор тан бердим. Унинг даҳосидан зиёда, унинг инсонпарварлиги, бани одам шарафини сақлашга бўлган интилишига қойилман. Тавба-тазарруъга, ички тафтишга чорловчи ушбу "Иқрорнома"ни ўқиганим учун ўзимдан миннатдор бўлдим. Ҳаётимни тафтиш қилишга, қалбимни излашга ва таҳлил қилишга, ўзлигимни англашга туртки бўлди. Имкон топилса бошқа китобларини ҳам бошқатдан ўқиб чиқаман деб қўйдим ўзимга.
Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 208
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 134
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 318
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 173
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 361
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 251
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Бўлимлар