«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2019, 04:52
ЎЗO‘Z

Биз қачон бахтли бўламиз?

09 ноя, 18:00 918 Ҳаёт тарзи
Биз қачон бахтли бўламиз?
Инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун муҳим туйғулардан бири муҳаббатдир. Муҳаббат деганда кенг маънода унинг турли кўринишлари айтилмоқда, фақат эркак ва аёл ўртасидаги эмас. Масалан она-бола ўртасидаги меҳр, қалин дўстлар орасидаги меҳр-оқибат ва ҳоказо.

Психологлар ёзишича, бизнинг ҳатти-ҳаракатларимиз, феъл-атворимиз ана шу муҳаббатга эришиш учун ёки кенгроқ олганда, тан олиниш, севилиш, меҳр қозониш учун бўлар экан. Баъзан ўша муҳаббатни моддий воситалар орқали қозонишга уринарканмиз. Масалан, қиммат машина миниш, данғиллама иморат солиш ва ҳоказо. Меҳр-муҳаббатни етарли дозада олиб турган киши хотиржам бўларкан.

Яна психологлар таъкидлашича, инсонга бахтиёрлик ҳиссини берувчи омил моддий нарсалар эмас, балки ўша меҳр-муҳаббат, дўстлик ришталари ва эътибор экан. Масалан, болаликдаги қалин дўстлар билан отамлашиш, сизни гўдаклигингиздан севиб эркалаган аммангиз ёки холангиз билан самимий суҳбатлашиш, бобонгиз ёки бувингиз ёнида ўзингизни яқин ҳис этиш — буларнинг ҳаммаси ўша муҳаббатга дахлдор, ич-ичингиздаги севиш ва севилиш, эъзозлаш ва эъзозланиш, кимгадир кераклилик, ардоқланиш ғаризаларини қондирар экан.

Ҳиссиётларсиз инсон ўзини кемтик ҳис қила бошлайди, нимадир етишмаётгандек бўлаверади. Қалбини тушкунлик қоплайди.

Шу маънода Эркин Аъзам қаламига мансуб "Анойининг жайдари олмаси" қиссаси асосида тайёрланган радиодрамани тинглаб, қалбимда ажиб ҳиссиётлар уйғонди. "Чантраморе" кинофилми ҳам шу китоб асосида олинган. Бу ҳикояда икки дўст ўртасидаги самимийлик, илиқлик, беғуборлик моҳирона тасвирланган.

Радиодрамани тингларканман, ичим тўлиб бўғзимга нимадир тиқилди, кўзимга ёш келди. Дарҳақиқат, ҳозирги тўкин-сочинлик даврида бизга энг етишмаётган нарса бу самимий муносабатлар, ўша кенг маънодаги соф муҳаббат, меҳр- оқибат, беғараз биродарлик бўлса керак.

Руҳиятимиздаги кемтиклик сабабини тўғри аниқламасак, ташхис қўймасак, ҳар қанча моддият билан қондиришга уринмайлик, барибир бахтиёр бўлолмаймиз. Замонавий дунёда энг кўп йўқотилган ва муштоқ бўлинаётган нарса ана шу самимий ва илиқ муносабатлар бўлса керак.

Ўзбек адабиётидан мен ўқиган нарсалар асосан ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларигача ёзилган асарлардир. Мустақилликдан сўнгги ўзбек адабиётига менсимайроқ қарардим. Эркин Аъзам каби бир қатор адибларнинг суҳбатини тинглагач, менда ўзбек замонавий адабиётига яна қизиқиш уйғонди. Иншоллоҳ, Эркин Аъзам, Аҳмад Аъзам, Хуршид Дўстмуҳаммад, Улуғбек Ҳамдам, Исажон Султон ва бошқа кўп ёзувчиларнинг китобларини ўқимоқчиман.

Бемалол айтоламанки, Эркин Аъзамнинг ўша "Анойининг жайдари олмаси" жаҳон адабиёти дурдоналари қаторига қўшилишга арзийдиган даражада зўр ёзилган.

Севимли ёзувчимиз Эркин Аъзамга соғ-саломатлик, ижодига барака тилаб қоламан.
Файзиддин Мўминов

Манба: Sof.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Меҳр, умид ва қадр... 01 ноя, 13:10
  • «Ватанга муҳаббатни инглизчада ёзмаса, ҳақиқий муҳаббат бўлмайдими?!» 08 авг, 18:33
  • Меҳр-муҳаббат ва бахт гормони аниқланди 11 мар, 06:03
  • "Бахтли инсонлар"нинг 7 та махфий сири 05 дек, 06:58
  • Иймон, яхшилик, меҳр-муҳаббатнинг устуни нима? 21 авг, 13:47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ёқтирган мевангизни танланг ва ўзингиз ҳақингиздаги маълумотга эга бўлинг 14 ноя, 00:17 267
  • Ислом Аҳмедовдан терма жамоамизга оид фикр ва мулоҳазалар 13 ноя, 23:55 211
  • Мадам Бовари синдроми нима? Унинг қандай аломатлари бор? 13 ноя, 23:30 232
  • 8 ёшли мексикалик қиз қуёш сув иситгичини ихтиро қилгани учун Ядро илми мукофотига сазовор бўлди 13 ноя, 23:06 271
  • Ўзбекистондан «яккашох» чиқадими? 13 ноя, 22:43 650
  • "Талабалар олаётган стипендия хаттоки картошка сотиб олишга ҳам етмайди"- ЎзХДП 13 ноя, 22:20 414
  • 2019 йилнинг энг чиройли арчалари қаерда ясатилган эди? 13 ноя, 21:56 251
  • «Ўргимчак-одам» Ален Робер Париждаги 152 метрлик бинони забт эта олмади 13 ноя, 21:32 268
  • Кундузги уйқунинг зарарли томонлари маълум қилинди 13 ноя, 21:04 557
  • «Айтсам – ўлдирурлар, айтмасам – ўлам...» ёхуд Карим Баҳриев 20 йил аввал нима деганди? 13 ноя, 20:36 1 183
  • Бўлимлар