«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 07:24
ЎЗO‘Z

Сумка танлашда нималарга эътибор қаратиш керак?

14 окт, 17:38 5 327 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сумка танлашда нималарга эътибор қаратиш керак? Тўғри танланган сумка, худди кийим каби кўринишни ўзгартириш, ҳатто қоматнинг камчиликларини ҳам яширишга ёрдам беради.

Сайрга, ишга тақиладиган сумкалар қандай бўлиши керак?
Бундай вақтда катта сумка танлаган маъқул. Уни ишга, боғларга сайр қилишда ёки шоппинг қилишда ишлатиш мумкин. Бу текстил, чарм, сунъий матолардан қилинган шохо, бокер, рюкзак бўлиши мумкин.

Иш юзасидан бўладиган учрашувлар учун қандай сумкалар мос келади?
Иш юзасидан бўладиган учрашувлар ёки суҳбатларга тақиладиган чиройли сумкалар ўз шаклини йўқотмайдиган ва А4 форматидаги ҳужжатлар, енгил ноутбук ёки планшет сиғадиган бўлиши керак. Вақт ўтиши билан бурчаклари ва букилган жойлари бузилмаслиги учун у табиий чармдан қилинган бўлса мақсадга мувофиқ бўлади.

Тантанали кечалар учун қандай сумкалар мос келади?
Театр, тантанали кечалар ёки учрашувлар учун сумкалар занжирли ёки занжирсиз ишланади, турли хил безаклар билан безатилади. Ҳар томонлама қулай бўлган бу сумкаларни ўзингизга мос келадиган рангини топишга ҳаракат қилинг: у сизнинг ҳар қандай кечалик либосингизни ажойиб тарзда тўлдиради.

Сумкаларни ташқи кўринишга қараб танлашда нималар эътиборга олиниши керак?
Сумканинг катталигига эътибор бериш лозим. У сизнинг бўйингизга ва қоматингизга мос келиши керак. Агар сиз тўладан келган бўлсангиз, унда йирик безаклари бўлган катта сумкаларни танланг. Агар сиз нозик қоматли бўлсангиз, унда катта сумка кулгили кўриниши мумкин.

Қора рангли сумкалар ҳамма либосларга мос дейишади, бу қанчалик тўғри?
Бу нотўғри: бундай сумка фақат ахроматик рангдаги либослар билан ярашади. Гардеробда битта қора рангли сумка бўлса, кифоя. Шу билан бирга жигарранг, қизил, қаймоқ ранг ва рангдор сумкаларни эса бораётган жойингиз ёки либосингизга қараб, алмаштираверасиз. Қишда тўқ рангли масалан қора рангли чарм ёки бахмал матосидан ишланган сумкалар тавсия этилса, кўкламда ёрқин рангли ва кўриниши енгил бўлганлари танланади.

Энг сифатли сумкалар нимадан тайёрланади?
Албатта бугунги кунда сумка тайёрлаш техналогияси жуда ривожланган. Матодан, жинсидан, турли хил сунъий терилардан, шунингдек табиий чармдан тайёрланади. Энг сифатли сумкалар албатта табиий чармдан тайёрлангани ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 126
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 301
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 151
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 341
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 182
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 154
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар