«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 11:35
ЎЗO‘Z

Ҳар қандай сўзлашувда қўл келувчи чиройли муомала қоидалари

09 сен, 16:43 6 640 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳар қандай сўзлашувда қўл келувчи чиройли муомала қоидалари Қуйида келтирилганларнинг барчасини инглиз юристи Мэтю Ҳейл 1692 йилдаёқ ўз ворисларига ёзиб қолдирган. Бу маслаҳатлар бугунги кунгача ўз долзарблигини заррача йўқотмаган.

1. Ёлғон сўзламанг
Ёлғон — инсониятга қарши катта жиноятдир. Ҳақиқатсиз жамиятнинг хавфсизлиги кафолатланмаган. Ёлғон сўз гапирувчига зарар қилади: нафақат уятга қолдиради, балки кишида одат пайдо қилиб, ҳатто ўзи истаган вақтда ҳам рост сўзлашга қийнала бошлайди. Вақт ўтиши билан сўзловчи ўзининг ёлғон гапираётганини ҳам сезмай қолади.

2. Қўлингиздан келмайдиган ишдан сўз очманг
Тилингиздан тасодифан асоссиз гап чиқиб кетувчи вазиятлардан узоқ туринг. Ишончингиз комил бўлмаган нарсаларга бошқаларни ишонтиришга уринманг. Ёки сўзлаётган гапларингиз шунчаки тахмин ёки шахсий фикрингизлигини очиқланг.

3. Камгап бўлинг
Бекордан-бекорга орага суқилманг. Озроқ гапириш эвазига ўзгаларни тинглаш имкониятини яратинг ва янги билим, заковат ва малакага эга бўлинг.

4. Вазмин бўлинг
Баҳслар қайнаган вақтда бақира кўрманг, ўзингизни қўлга олинг. Рақибингизни баланд овоз билан эмас, соғлом ақл билан жим қилинг.

5. Сўзловчининг гапини бўлманг
Инсон сўзлаётганда ҳар не бўлса ҳам унинг гапини бўлманг. Охиригача тингланг. Шунда сиз уни яхшироқ тушунасиз ва нисбатан муносиброқ жавоб беришингиз мумкин бўлади.

6. Сўзларингизни чамалаб боринг
Аввало ўйланг ёки сукут сақланг. Айтмоқчи бўлганларингизни маъносига эътибор қаратиб, ибораларингизни чамалаб олинг. Бемулоҳаза одамлар сўзлашни бошламагунларича ўйлашмайди. Ёки гапириб бўлгандан кейин ўйлашади.

7. Ёқимсиз кишиларнинг камчиликларини кузатинг
Ўзига бино қўйган ва сурбет кишилар орасига тушиб қолсангиз, уларнинг камчиликларига эътиборингизни қаратинг ва эҳтиёт бўлинг. Шунда суҳбат давомида ҳам, умумий муомалада ҳам уларнинг хатоларидан қочишнинг уддасидан чиқа оласиз.

8. Ўзингизни мақтаманг
Мақтанманг ва ўз-ўзингизни баҳоламанг. Сизни мақтовчи фақат сизнинг тилингиз бўлса, бу обрўйингиз ўта паст ва тезлик билан қулашда давом этаётганидан далолатдир.

9. Инсонлар орқасидан салбий гаплар сўзламанг
Даврангизда кимдир йўқ бўлса, унинг ортидан иложи борича фақат яхши сўзлар айтишга ҳаракат қилинг. Салбий мулоҳазаларга лойиқ бўлмаган кишилар ҳақида ҳеч қачон ёмон сўзламанг. Бу турдаги сўзлашувлар инсонга яхшироқ бўлишга ёки бошқаларни ҳимоя қилишга хизмат қилсагина истисно бўлиши мумкин.

10. Нуқсонларни мазах қилманг
Инсонларнинг туғма камчиликлари ҳақида ҳазил қилманг ва бундай ҳазилларга қўшилиб кулманг. Бу турдаги хатти-ҳаракат жуда ёмон таассурот қолдиради.

11. Салбий мулоҳазалардан эҳтиёт бўлинг
Ҳеч кимни танқид қилмасликка, таҳдид қилмасликка ва кимнингдир томонига қаҳрли сўзлар айтмасликка ҳаракат қилинг. Кишининг хатосини кўрсатишингиз керак бўлса, эшитувчи кишига нохуш бўлмаслиги учун уни маломат ва гинасиз айтиш йўлини топинг. Ваҳоланки бу каби таъналар ҳеч қачон фойда бермайди, аммо дилни оғритади ва катта эҳтимол билан инсонни сизга қарши қайрайди.

12. Ғазабланманг
Агар иккинчи шахс қизишиб кетиб сизнинг томонингизга номақбул сўзлар гапирса, яхшиси унга ачининг ва жаҳл отига минманг. Сукут ёки ўта боадаб жавоб бунга энг яхши реакциядир. Улар ё шовқин солувчини юмшатиб афсусланишга мажбур қилади ёки унга жазога айланади. Ҳолат қандай тус олмасин, мулойимлик ва хушмуомалалик ўз асабларингизни асрашга ёрдам беради, шунингдек ақлли ва доно инсон сифатида қабул қилишларига сабаб бўлиб, обрўйингизни оширади.
сўзлашув, муомала, қоидалар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 218
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 135
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 326
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 177
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 370
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 256
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 0
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 0
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 17
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 21
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 24
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 18
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 80
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 199
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 31
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 170
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 66
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 58
  • Бўлимлар