«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 10:30
ЎЗO‘Z

Ёнғоқни кўп еса нима бўлади?

30 авг, 16:12 5 333 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёнғоқни кўп еса нима бўлади? Шифокорлар кунига кўпи билан 50 граммгача ёнғоқ ейишни тавсия этишади, акс ҳолда ичаклар бекилиб қолиши мумкин.

«Бир ўтиришда 1 килодан ортиқ ёнғоқ еб қўйган одамнинг ичаклари бекилиб қолиши, бу эса унинг ҳаётига хавф солиши мумкин. Чайналган ёнғоқ ичакларга тушгач, ягона ёпишқоқ массани ҳосил қилади. Бу даҳшатли ҳолатга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас», — дейди «Соғлиқ ва спортча овқатланиш» маркази раҳбари Екатерина Бурляева «РИА Новости»га берган интервьюсида.

Шифокор-гастроэнтеролог, тиббиёт фанлари номзоди Лейла Болатчиеванинг таъкидлашича, панкреатитдан қийналаётган одамларга ёнғоқ тақиқланади, чунки бу рецидив даврдаги дардни зўрайтириб юборади.

Тиббиёт ходимларининг келтиришича, ёнғоқни меъёрда истеъмол қилиш жуда фойдали: унинг таркибида В гуруҳидаги деярли барча витаминлар, Е, К дармондорилар ҳамда бета-каротин мавжуд, писта мағзида эса А витамини ҳам бор.

Бурляеванинг аниқлик киритишича, мисол учун, 100 грамм фундук ёнғоғи таркибида Е витаминига бўлган кунлик эҳтиёжнинг тахминан 136 фоизи бор: у ҳужайра томирларини шикастланишдан асрайди, 100 грамм пистада эса кунлик В6 витаминининг 85 фоизи, В1 витаминининг 58 фоизи ва холин (холестерин даражасини меъёрлаштиради)нинг 18 фоизи мавжуд.

Бундан ташқари, ёнғоқ таркибида минерал моддалар ҳам бисёр — селен, марганец ва мис. Магний мушаклар қисқаришини меъёрлаштириш учун зарур, уни кўпинча бачадон тонуси ошган ҳомиладор аёлларга тайинлашади. Мазкур элемент юрак-қон томир тизими фаолиятини тартибга келтиради. Мис, ўз навбатида, танадаги биокимёвий жараёнларни ишга туширади.

Максимал калорияга кедр ёнғоғи эга: 100 грамида 673 килокалория бор, минимал калорияга эса писта эга (тахминан 560 килокалория).

Калориясини ҳисобга олиб, озишни ўйлаб юрганларга шифокорлар ёнғоқни куннинг биринчи ярмида ейишни маслаҳат беришади. Спорт билан шуғулланувчилар, фаол турмуш тарзини олиб борувчилар кечки пайт ҳам ёнғоқ ейишлари мумкин, дейди Бурляева.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 126
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 302
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 152
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 342
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 233
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Бўлимлар