«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 06:57
ЎЗO‘Z

Олимлар тиш учун зарарли ичимликларни маълум қилишди

31 июл, 08:28 4 048 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар тиш учун зарарли ичимликларни маълум қилишди Ширин ичимликлар инсон тишларига зарар етказади. Бу ҳақда Польшадаги Варшава тиббиёт университети ходимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари далолат бермоқда. Тадқиқот натижалари International Journal of Environment and Health журналида чоп қилинган.

Олимлар таркибида шакар ўрнини босувчи сунъий бирикмалар (ксилит, эритрит, стевия) бўлган ва хушбўйлаштирилган ичимликларнинг тиш эмал қаватига қандай таъсир кўрсатишини ўрганиб чиқишди.

Маълум бўлишича, шакар ўрнини босувчи сунъий бирикмалар глюкоза-фруктоза шарбати каби тиш емирилишига сабабчи бўлар экан.

Гап шундаки, бундан бир неча йил илгари Мельбурн университети (Австралия) тадқиқотчилари таркибида кислотали қўшимчалар (лимон кислотаси – Е330, фосфор кислотаси – Е338) бўлган ичимликлар тиш эмалини 30-50 фоизга юмшатишини аниқлаган эдилар.

Демак, шакарсиз ичимликлар ширин ичимликлар каби тишларга бирдек зарар етказади.

Олимлар таркибида лимон кислотаси – Е330 ва фосфор кислотаси – Е338 бўлган ичимликларга эътибор қаратишни тавсия қилишади. Ҳатто лимон шарбати ҳам тиш эмалига зарар етказиши мумкин.

Ўз-ўзидан ширинлаштирилган ва таркибида кислота бўлган ичимликларни ичиш керак эмасми, деган савол туғилиши табиий. Тиш шифокорлари бундай ичимлик ичгандан кейин тиш тозаламасликни маслаҳат беришади. Бир неча соат ўтгандан сўнг тозалаш мақсадга мувофиқ. Чунки бундай ичимликлар тиш эмали қаватини юмшатади ва тиш чўткаси унга зарар етказиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 126
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 301
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 151
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 341
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 181
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 51
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 153
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар