«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 23:37
ЎЗO‘Z

Тарвуз уруғини еса бўладими?

29 июл, 16:26 6 431 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тарвуз уруғини еса бўладими? Тарвуз ейишни ёқтирасиз-у, лекин бемаза уруғлари лаззатланишга қўймайди ва улардан тезроқ қутулишга уринасиз. Бироқ энди уларни ташлаб юборманг. Негалигини ҳозир билиб оласиз.

Ёз, қуёш қиздиряпти, умуман овқатлангингиз келмайди, оддий сув эса жонга тегди. Вазиятдан чиқишнинг энг мақбул йўли: совиткичдан янги кесилган тарвуз палласини олиб паққос тушириш.

Бу каттакон мева 95 фоиз сувдан иборат. Шу боис у салқинланиб олиш учун айни муддао — фақат шу тарашадек қаттиқ, қопа-қора уруғлари бўлмаса эди.

Ҳатто селекционерлар тарвузнинг ўзига хос уруғсиз навларини яратиш устида бош қотиришмоқда. Оддий тарвузни истеъмол қилувчилар эса қора уруғини шунчаки чиқариб ташлашади. Аммо бекор қилишади... Тарвуз уруғи фойдали — буни кимсан немисларнинг «Fit for Fun» портали ёзяпти.

Мия ва мушаклар учун озиқлантирувчи модда
Тарвуз уруғи аслида озиқ моддаларининг ҳақиқий хазинаси. У танамизни кўп миқдордаги қимматбаҳо микроэлементлар билан таъминлашга, шунингдек, мия, суяк ва мушакларни мустаҳкамлашга қодир.

Уруғ таркибида А, В ва С витаминлари, магний, кальций ва тўйинмаган ёғ кислоталари мавжуд. Бундан ташқари, тарвуз уруғи — темирнинг ажойиб манбаи. Гарчи бу қимматбаҳо таркибий моддаларнинг бари тарвуз этида бўлса ҳам, суви кўплиги боис концентрацияси жуда кам.

Муҳими яхшилаб чайнанг
Шу боис: уруғини эти билан бирга енг. Танага ҳақиқатан фойда келтириши учун уларни майдалаш, яхшилаб чайнаш керак, яхшилаб? (Акс ҳолда бутун уруғ ҳазм бўлмаслик билан бирга ичакларда яллиғланишини келтириб чиқариши мумкин.)

Уруғнинг тарвуз таъмини бузишидан хавотирлансангиз, алоҳида истеъмол қилсангиз ҳам бўлади.

Тарвуз уруғини нима қилиш мумкин?
Қора уруғни товада туз ва зайтун ёғида қовуриб, писта ўрнида чақиш мумкин. Яна шу тариқа қайта ишланган уруғ салат ёки янги ёпилган нонга ўзгача маза беради.

Қуритилган уруғни қаҳвамайдалагичда майдалаб, смузига аралаштириш ёки чой дамлаб ичиш мумкин. Устига-устак, у пешоб ҳайдаш хусусиятига эга бўлиб, буйракларни тозалашда ёрдамлашади.

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 118
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 284
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 139
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 330
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 219
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 280
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 0
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 0
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 2
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 11
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 27
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 11
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 14
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 50
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 53
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 76
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 44
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 60
  • Бўлимлар