«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 22:13
ЎЗO‘Z

11 та хато: мағлублар дам олиш кунларини қандай ўтказишади?

15 июл, 10:14 3 498 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
11 та хато: мағлублар дам олиш кунларини қандай ўтказишади? Фото: Unsplash
Бўш вақтингизда нима билан банд эканингиз қай даражада муваффақиятли эканингизни кўрсатади, деб ёзади Kun.uz нашри.

Сиз айнан нима билан шуғулланишингизнинг аҳамияти йўқ. Агар саргузаштларга берилмай, уйда бекор бўлишни афзал билсангиз, бу жуда зўр! Эҳтимол, сизга ўзингизга келиб олиш учун вақт зарурдир.

Бироқ гап дам олиш кунлари ҳақида борар экан, муваффақиятли кишиларни омадсизлардан ажратиб турувчи асосий нарса – онглилик.

Сиз бўш вақтингизни қандай ўтказиш ҳақида олдиндан ўйлаб режа тузасизми?
Омадсизлар одатда амалга оширадиган 11 нарса қуйидагилар – уларни нима учун четлаб ўтиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Улар режалаштиришни унутадилар
Дам олиш кунининг ҳар бир дақиқасини режалаштириш керак эмас, бироқ ўзингиз бажармоқчи бўлган нарса ҳақида тасаввурга эга бўлишингиз лозим.

Бу сизга ўз вақтингизни ҳимоя қилиш, эҳтимол айрим ёқимсиз машғулотларни ҳам режалаштириш имконини беради.

Улар яқинларига эътибор беришмайди
Сиз учун аҳамиятли кишиларга ҳафта давомида вақт топиш мураккаб бўлиши мумкин. Ушбу етишмовчиликни дам олиш кунларида тўлдиришга ҳаракат қилинг.

Улар технологиялар устунлик қилишига йўл қўядилар
Телефонни олиб қўйинг. Ишдаги электрон почтани ўчириб қўйинг ва ҳамкасбларингизга хабарларга жавоб бермаслигингизни айтинг. Технологияларга тобе бўлманг.

Улар ҳордиқ чиқаришмайди
Ёлғиз ёки дўстлар билан дам олишингиз аҳамиятга эга эмас, муҳим сизга хурсандчилик олиб келадиган ишни амалга оширинг.

Улар куни бўйи ухлашади
Эҳтимол жума куни роса чарчаганингиз учун кучингизни тиклаётгандирсиз. Нима бўлганида ҳам бу ҳолат уйқу циклини бузиши мумкин ва уни тиклашга тўғри келади.

Пулни жуда кўп сарфлашади
Ҳафта давомида ҳар бир чақани тежайсиз ва дам олиш кунлари борингизни сарфлайсиз.

Вақти-вақти билан ўзингизни сийлашингиз керак деб ўйлайсиз. Бироқ дам олиш кунлари кераксиз нарсаларга пул сарфласангиз, арзон, аммо ёқимли машғулотларни ўйлаб топиш керак.

Улар фикрлаш учун вақт ажратишмайди
Оғир иш ҳафтаси давомида ҳаётингиз ва мақсадларингиз ҳақида ўйлаш учун вақт ажратиш мушкул. Буни вақти-вақти билан амалга ошириш лозим.

Уларда дам олиш кунлари умуман йўқ
Жума кунида келаси душанба учун режа тузиш – аъло даражадаги ғоя. Тайёр бўлиш – ажойиб, ишга кўмилиб кетиш эса – йўқ. Ҳаётдан завқ олинг ва шанба ҳамда якшанба кунлари дам олинг!

Улар бекорчилик билан машғул бўлишади ва кейин эса афсусланадилар
Дам олиш кунлари бекорчилик билан банд бўлиш, дам олишнинг аъло усули. Бироқ дангасалик туфайли зериксангиз, асабийлашсангиз ёки муҳим ишларни бажармасангиз, шанба ва якшанба кунларини қандай ўтказаётганингиз борасида яхшилаб ўйлаб кўриш лозим.

Улар жуда чарчашган
Айрим кишилар эса аксинча дам олиш кунларига жуда кўп вазифаларни режалаштирадилар.

Самарали бўлиш учун (ўз-ўзидан муваффақиятга эришиш учун) дам олиш кунларидан фойдаланиш керак. Агар дам олиш куни ҳам нафасни ростлаш учун вақт топилмаса, дам ололмайсиз. Бу эса муваффақиятингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Улар дам олишни жуда хуш кўришади
Якшанба куни – келаси бир ҳафта учун ишларни режалаштириш учун идеал вақт. Ишлар рўйхатини тузишингиз, янгилашингиз ва яқин орада эришмоқчи бўлган нарсалар ҳақида ўйлаб кўришингиз мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 125
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 301
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 151
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 335
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 228
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 293
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 25
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 169
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 139
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 253
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 77
  • Бўлимлар