«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 11:16
ЎЗO‘Z

Кутиш онларини қандай қилиб фойдали ўтказиш мумкин?

24 мая, 18:10 2 789 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кутиш онларини қандай қилиб фойдали ўтказиш мумкин? Кўпчиликка кимнидир кутганингиздаги чексиз чўзилган вақт ҳисси таниш. Хоҳ метрода кетиш, хоҳ аэропортда кутиш, хоҳ навбатда туриш ёки ишга оид масалада жавобни кутиш бўлсин, барида ана шу ҳолат кузатилади. Кутиш дақиқаларига эгасиз ва уни бирор қизиқ ҳамда фойдали нарсаларга сарф этмоқчимисиз? Буни қандай амалга ошириш ҳақида суҳбатлашамиз.

Китоб мутолаа қилинг
Мутолаа ҳар қандай кутиш онларини безаши аниқ. Бугун китобни ҳатто мобил телефонда ҳам ўқиш мумкин. Бундан ташқари, у ривожланишингиз учун ҳам жуда фойдали.

Луғат
Смартфон ёрдам бериши мумкин бўлган яна бир машғулот – тил ўрганиш. Хорижий тил, она тили ёки муайян соҳадаги билимларни чуқурлаштириш. Телефонга керакли луғатни юклаб олинг ва исталган танаффусни билим билан тўлдиришингиз мумкин бўлади.

Қўлни совуқ сувда ювиш
Агар офисда бўлган вақтингизда чарчоқни ҳис этсангиз, қўлингизни совуқ сувда ювишнинг ўзи кифоя. Бундай усул ҳиссий зўриқишни олади ва тетиклаштиради.

Яқинларингизга ёқимли хабарнома ёзинг
Беш дақиқа бўш вақтингиз борми? Телефонни олиб, яқинларингизга хабарнома ёзинг. Исталган ёқимли сўз, кунни яхши ўтказишларини тиланг ёки ўзларини қандай ҳис этаётганларини сўранг. Бу яқинларингиз ва дўстларингизни хурсанд қилиши аниқ.

Севимли мусиқа
Кайфиятингизга мос севимли мусиқа – хотиржамлик учун қулай усул. Кайфиятни кўтарадиган қўшиқларни смартфонингизда сақланг, ана ўшанда кутиш фурсатларини ёқимли муҳитда ўтказасиз.

Маъруза
Кутиш вақтида шуғулланиш мумкин бўлган яна бир машғулот. Ўзингизни қизиқтирган маърузаларни тингланг. Шу тариқа, бирор фойдали нарсани ўрганиш учун доим вақт топасиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 204
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 111
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 221
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 346
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 303
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар