«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 03:35
ЎЗO‘Z

Визуал болани қандай тарбиялаш керак?

05 мар, 23:48 6 028 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Визуал болани қандай тарбиялаш керак? Ҳамма болалар истеъдодли бўлиб туғилади ва янги нарсаларни ўрганишни яхши кўради. Кичкинтой тўғри ривожланиши, янги билимларни ўзлаштириши ва мактабда яхши ўқиши учун унга тўғри ёндашиш керак.

Дунё ҳақидаги билимларни инсон сезги органлари ёрдамида олади – кўради, эшитади, ҳис қилади. Эҳтимол сизга маълумдир, одамлар уч хил бўлади: визуал (кўз орқали идрок қилиш қобилияти ривожланган), аудиал (эшитиш орқали идрок қилиш қобилияти ривожланган), кинестетик (ушлаб кўриб идрок қилиш қобилияти ривожланган). Ҳар биримизда буларнинг учаласи ҳам бўлади, аммо фақат биттаси етакчи ҳисобланади.

Фарзандингиз билан самарали ишлаш учун у ушбу уч тоифадан қайсига мансублигини билиб олишингиз керак.

Визуални қандай аниқлаш мумкин?

Ахборотни визуалга қандай етказиш мумкин?
Албатта расмлар ёрдамида. Масалан, болага ширинликлар тишни зарарлайди, шунинг учун эрталаблари тишни яхшилаб ювиш керак дейишингиз мумкин. Лекин унга ширинликлар туфайли қурт еб қўйган тишларни кўрсатмагунингизча у айтганларингизни жиддий қабул қилмайди.

Бола билан унинг “тилида” гаплашишингиз керак. Масалан, унинг қилиқларидан норозилигингизни бармоғингизни нуқиб ёки бошингизни чайқаб билдиринг.

Бола билан гаплашганда предметнинг ташқи белгиларини, унинг қандай жойлашганини тавсифловчи сўзларни ишлатинг.
Бола яхши ўқиб-ўрганиши учун жадваллар ва бошқа кўргазмали қуроллардан фойдаланинг, матндаги энг муҳим жойларни бўяб қўйинг.

Дарсда ёки уйга берилган вазифани бажараётганда визуал бола расм, чизма, схемаларни чиза олиши учун унинг олдида доим бир варақ қоғоз туриши керак, бу унга материални яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам беради.

Айтгандай, вақт ўтиши билан идрок қилиш тарзи ўзгариши мумкин. Мактабга боргунча болалар дунёни асосан ушлаб кўриш орқали идрок қилади, яъни кинестетик бўлади. Улғайгачгина визуал ва аудиалга айланадилар.

Манба: minbar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тиниқ юз териси ва соғлом ичаклар гарови бўлган егуликлар 17 мая, 07:55 227
  • Қон босимини туширувчи калийга бой маҳсулот — майизнинг фойдали хусусиятлари 13 мая, 13:51 270
  • Доимий равишда кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай салбий оқибатларга олиб келади? 11 мая, 13:05 185
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 396
  • Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот 09 мая, 22:30 438
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 666
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 14
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 6
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 5
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 9
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 85
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 54
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 40
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 42
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 24
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 310
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 86
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 104
  • Бўлимлар