«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 01:14
ЎЗO‘Z

Миямиз учун ҳалокатли бўлган салбий одатлар

04 фев, 06:02 6 338 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миямиз учун ҳалокатли бўлган салбий одатлар Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш организмга ижобий таъсир кўрсатишига шубҳа йўқ. Шу билан биргаликда бир қарашда мутлақо зарарсиз бўлиб кўринган мия учун ҳалокатли ҳисобланувчи бу одатлардан воз кечиш ҳам саломатликда самарали равишда ўз аксини топади.

Тузни ортиқча истеъмол қилиш
Ўтказилган кўплаб тадқиқотлардан кейин олимлар шундай хулосага келди: туз қон босимини оширади, бу ўз навбатида мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатади ва ақлий камчиликларга олиб келади.

Мунтазам равишда уйқуга тўймаслик
Уйқунинг етишмаслиги хотирага салбий таъсир кўрсатади. Лекин энг муҳими шундаки, уйқусизлик натижасида ухлаш вақтида юз берадиган миянинг токсинлардан тозаланиш жараёни ва асаб ҳужайраларининг фаолияти бузилади.

Бу мия фаолиятининг тўхталишларига олиб келади – диққатни тўплаш ёмонлашади, аналитик функциялар чекланади, касалликлар пайдо бўлиш хавфи ошади.

Қулоққа бўлган доимий босим
Бугунги кунда эшитиш аъзоларига бўлган юклама жуда кўпайиб кетди, айниқса буни катта шаҳарларда сезиш мумкин – транспорт, кафе ва дўконлардаги мусиқа ва ҳоказолар.

Қулоққа бўлган бундай кучли таъсирлар эшитиш қобилиятининг бузилишига олиб келади. АҚШдаги Жон Хопкинс университетида ўтказилган тадқиқотлардан кейин олимлар эшитиш қобилияти зарар кўрган одамларнинг ақлий камчилик билан боғлик касалликларга чалиниш хавфи 40% кўпроқ бўлади деган хулосага келди.

Мунтазам равишда меъёридан ортиқча ейиш
Тўғри овқатланиш танага ҳам, мияга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. 2012 йил Neurology журналида ортиқча вазннинг ақлий қобилиятга бўлган таъсири ҳақида узоқ муддат давом этган тадқиқотларнинг натижалари эълон қилинди.

50 ёш атрофидаги 6000 га яқин одам ўрганиб чиқилган. 10 йилдан кейин тадқиқот қатнашчилари яна бир марта синовдан ўтказилган ва маълум бўлишича, ортиқча вазнли одамларнинг ақлий қобилияти қомати келишган одамларникига қараганда 22% га ёмонлашган.

Ёлғизлик
Ёлғизлик ҳисси албатта стресс даражасини оширади, бу ҳолатда стресс гормони ( кортизол) ишлаб чиқарилади. Бу гормоннинг юқори даражаси нейронли алоқаларга путур етказади, натижада эса мия фаолияти ёмонлашади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 118
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 284
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 139
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 330
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 221
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 284
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 0
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 0
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 0
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 4
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 12
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 11
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 9
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 90
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 18
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 78
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 57
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 53
  • Бўлимлар