«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 22:07
ЎЗO‘Z

Овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун фойдали тавсиялар

01 фев, 19:20 11 768 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун фойдали тавсиялар Саломатликка алоқадор муаммоларнинг кўпчилиги ҳазм қилишдаги муаммолардан келиб чиқади. Нотўғри овқатланиш туфайли инсон организмига фойдали озиқ моддалар жуда кам миқдорда тушади. Шу туфайли, овқат ҳазм қилиш жараёни нормал кечиши, шунингдек, бутун организм учун ҳам тўғри овқатланиш керак.
Овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун қуйидаги маслаҳатларга қулоқ тутинг деб ёзади Sof.uz нашри.

Шошмасдан тановвул қилинг. Овқатни яхшилаб чайнаш керак: ҳазм қилиш оғиз бўшлиғида бошланади. Яхшилаб чайнаш орқали ошқозон ва ичак ишини анча енгиллаштирган бўласиз.

Катта тишламанг. Овқатни катта-катта тишлаб, тез-тез еганда, ҳазм қилиш тизимига овқат билан бирга ҳаво ҳам киради, натижада ошқозонда оғирлик, оғриқ пайдо бўлади.

Кўпроқ суюқлик ичинг. Ичак фаолиятини енгиллаштириш ва қабзиятлар олдини олиш учун кунига камида 8—9 стакан сув ичинг. Меъда ширасини суюлтирмаслик ва ҳазм қилувчи ферментларни ювиб юбормаслик учун, суюқликни овқат қабул қилишдан ярим соат аввал ичиш тавсия этилади.

Ўта қайноқ ёки ўта совуқ нарса еманг. Гап шундаки, ошқозонда овқатни ҳазм қилиш жараёни овқатнинг ҳарорати одам танаси ҳарорати билан бир хил бўлсагина бошланади.

Мунтазам равишда овқатланинг. Ҳазм қилиш тизимига ортиқча оғирлик туширмаслик учун кун давомида асосий овқатланиш пайтидан олдин тамадди қилиб олмаслик керак. Шунингдек, ҳар куни бир хил вақтда овқатланиш маслаҳат берилади, шунда организмда ишлай бошлаш вақти бўйича одат шаклланади.

Тўғри овқатланинг. Овқат ҳазм қилиши яхши бўлиши учун тез тайёр бўладиган озиқ-овқатлардан (fast food) воз кечиш керак. Эрталаб ҳали уйғониб улгурмаган организмга оғирлик туширмаслик ва бутун кун учун энергия тўплаб олиш мақсадида енгил, лекин калорияли овқат ейиш керак. Оғирроқ таомлар тушликка мос тушади, бироқ кечки овқатга бундай таомлар ейиш ва тўйиб овқатланиш ҳеч ҳам мумкин эмас.

Қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилинг. Қатиқда ичак фаолиятини нормаллаштирувчи фойдали бактериялар бўлади. Бундан ташқари, қатиқ моддалар алмашинуви жараёнини яхшилайди, ҳазм қилиш органларининг шиллиқ қатламини шакллантиради, заҳарли моддаларни чиқариб ташлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 127
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 109
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 281
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 190
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 253
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 399
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 7
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 62
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 18
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 29
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 16
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 60
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 203
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 123
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 182
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 99
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 77
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 234
  • Бўлимлар