«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 18:39
ЎЗO‘Z

Сочлар тўкилишига қарши 6 витамин

01 фев, 15:20 7 072 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сочлар тўкилишига қарши 6 витамин Тонгда кўзгу олдида туриб соч тараётганингизга тароқда катта соч тутамини кўрасиз. Сочларни тараш азобга айланади, ахир ҳар сафар кўплаб соч толалари сизни тарк этади. Бундай вазият сизга ҳам танишми? Агар «Ҳа» бўлса, бу ваҳимага тушиш учун сабаб эмас. Чунки муаммога организмингизда айрим витаминларнинг етишмаётгани сабаб бўлиши мумкин. Бугун сочлар тўкилишига қарши ишлайдиган 6 витамин ҳақида суҳбатлашамиз.

Биотин B7
Бу сочлар учун витаминларнинг фаол таркибий қисми. Унинг организмда етишмаслиги сочларнинг қуруқлиги ва синувчанлигига олиб келиши мумкин. Биотин бош терисини озиқлантирадиган ва уларни кучли қиладиган ўрнини босиб бўлмайдиган ёғ кислоталарини ишлаб чиқаришда ёрдам беради. Гулкарам, ёнғоқлар ва дуккаклилар таркибида мавжуд.

B5 пантотен кислотаси
Бу витамин сочлар яхши ўсишида иштирок этадиган кератинни ишлаб чиқаришда ёрдам беради. Ўсиш, ялтираш ва сочларнинг соғломлигига ҳисса қўшади. Брокколи, қўзиқорин, картошка, сутли маҳсулотлар, ёнғоқлар таркибида мавжуд.

Е витамини
Бош терисида қон яхши айланишига ҳисса қўшади. Бу эса соғлом тери ва сочлар деганидир. Исмалоқ, брокколи ва бошқа яшил сабзавотлар, ёнғоқлар, ўсимлик ёғлари таркибида мавжуд.

Фолий кислотаси
Айнан у организмга сочлар ўсишига ёрдам берадиган янги ҳужайраларни ҳосил қилишда ёрдам беради. Яшил баргли сабзавотлар, асал, дуккаклилар, йирик тортилган ундан тайёрланган нон, шунингдек, айрим цитрус мевалар таркибида мавжуд.

С витамини
У сочлар тўкилишининг олдини олиш учун муҳим. С витамини сочлар ўсишини тезлаштириш учун қўлланилади ва бошқа асосий витаминлар ўзлаштирилиши учун улар билан бирга ишлайди. Цитрус мевалар, қизил булғор қалампири, брюссель карами, брокколи, помидор шарбати, гулкарам, картошка таркибида мавжуд.

А витамини
Сочларнинг ўсиши, қон айланиши, бош терисини ёшартириш учун муҳим. А витамини тери учун қаришга қарши кўплаб маҳсулотларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Яшил баргли сабзавотлар, қовоқ, сабзи, ўрик, манго, шунингдек сут маҳсулотлари таркибида мавжуд.

Ана энди соч тўкилиши муаммоси юзага келганида қандай витаминлар етишмаётгани, рационни зарур витаминлар билан бойитиш учун унга қандай маҳсулотларни киритишни билиб олдингиз. Саломат бўлинг!




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 228
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 137
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 334
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 178
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 375
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 262
  • Сўнгги янгиликлар
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 0
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 23
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 33
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 49
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 119
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 45
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 75
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 20
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 103
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 50
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 26
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 107
  • Бўлимлар