«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 17:44
ЎЗO‘Z

Табассум қил... ҳар дам!

18 янв, 11:00 4 591 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Табассум қил... ҳар дам! Оила аъзоларинг билан бўлган чоғингда табассумла ўтир. Оилали бўлишини орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор.

Табассум қил!
Ишингга кетаётганингда табассумла юр.
Иши йўқ ва ишли бўлишни орзу қилаётган қанча кимсалар бор.

Табассум қил!
Зотан, сен сиҳат-саломатлик узрасан.
Қанча қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади.

Табассум қил!
Зеро, сен тириксан ва ризқинг етиб турибди.
Вафот қилган кимсалар эса бир зумга бўлса-да тирилишни ва эзгу амал қилишни орзу қилишади.

Табассум қил!
Зотан, сенинг дуо ва ибодат қиладиган Роббинг бор!
Қанча қанча кимсалар эса сигирга сиғинишмоқда.

Табассум қил!
Зеро, сен бу сенсан.
Сендек бўлишни орзу қилаётганлар қанча!

Эй Аллоҳ! Сенга Зотингнинг улуғлиги ва салтанатингнинг буюклигига лойиқ бўладиган мақтов бўлсин!
Доктор Мустафо Маҳмуд

Аллоҳ таолонинг бизларга берган неъматлари чексиз бўлиб, санасак адоғига етолмай қолишимиз шубҳасиздир.
Ушбу сатрларни ўқий олаётганимизнинг ўзи буюк неъматдирки, қанчалаб кўзлари кўрмайдиган инсонлар бор.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: "Яхшиликни юзи очиқ кимсалардан кутинглар", дея марҳамат қилганлар.
Тўмтаявериш, ҳар нарсадан норози бўлиш, доимо тушкун кайфиятда юриш ила бошқаларни ҳам озорлаш ва қалбига маҳзунлик солиш мумкин.

Кўрадиган кўзга Аллоҳ неъматлари жуда-жуда кўпдир!
Унга дуо ва сажда қиладиган, ризқимизни мукаммал бериб турган, шаклу шамойилимизни гўзал қилган, оилали, ишли қилиб қўйган, Ўзигагина ибодат қилиш бахтини берган, бизга неъматларини бисёр қилиб берган Роббимиз бор!
Шундай экан, тўмтайиб эмас, табассум билан юришга одатланайлик!
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 223
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 136
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 332
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 177
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 372
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 257
  • Сўнгги янгиликлар
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 0
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 1
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 86
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Бўлимлар