«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 02:55
ЎЗO‘Z

Нега тишлар кўпроқ қиш кунлари безовта қилади?

16 янв, 12:36 4 381 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нега тишлар кўпроқ қиш кунлари безовта қилади? Қиш фаслида одам организми нафақат авитаминоз, балки, қуёш нури етишмовчилигидан ва совуқ ҳаводан ҳам азият чекади. Шу сабабли кўпчилигимизда нафас оладиган совуқ ҳаво туфайли тишларимизда сезувчанлик ошиб кетади. Албатта бу учрайдиган ягона муаммо эмас. Ҳозир қуйидаги муаммолар сабаби ҳамда ечимини кўриб ўтамиз.

Фтор сақловчи тиш пасталаридан фойдаланинг
Агар тишларингизда совуқ туфайли сезувчанлиги ошиб кетган бўлса, тиббиёт дорихоналаридан махсус сезувчи тишлар учун тиш пасталарини сўранг. Уларнинг таркибида кўп миқдорда фтор сақланиб, эмални мустаҳкамлайди ва сезувчанликни пасайтиради.

Илиқ ичимликлардан ичинг
Совуқ ичимликларни совуқ ҳавода истеъмол қилишингиз, тишингизнинг эмал қаватида микроёриқчаларни пайдо қилиши мумкин. Бу эса сизнинг соғлом табассумингизни бузиши мумкин.

Бурун орқали нафас олинг
Бурун орқали нафас олиш тишларингиз ҳимоясини таъминлайди. Жисмоний машқ вақти, яьни эрталабки югуришда бурун орқали нафас олиб оғиздан чиқаришингиз организм, айнан тишларингиз учун фойдалидир.

Ширинликлардан воз кечинг
Ширинлик таркибидаги углевод соғлом тишларнинг душмани ҳисобланади. Бу углеводларнинг сут кислотасигача парчаланиб, тиш эмал қаватини емиради ҳамда унинг сезувчанлигини орттиради. Агар ширинликни хуш кўрсангиз ҳар сафар ширинлик истеъмол қилганингиздан кейин тиш ювишни унутманг.

Тиш чўткаларини тез-тез алмаштириб туринг
Қиш фаслида вируслар фақат ҳаво томчи эмас, балки, тиш чўткалари орқали ҳам тарқалади. Шу сабабли уларини ҳар фойдаланганингиздан кейин ювинг ва тиш чўткангизни 2 ойда бир маротаба алмаштиришингиз ўринли ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 198
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 133
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 312
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 166
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 358
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 246
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар