«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 17:36
ЎЗO‘Z

Омад тасодифий ҳолатми?

07 янв, 09:33 4 527 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Омад тасодифий ҳолатми? Омадни кўпчилик тасодифга йўяди. Кимнидир «омадли» аташ – шахснинг тинимсиз меҳнати ва иқтидорини тан олмаслик, холос, деб ҳисоблайди Ҳартфордриш университети ўқитувчиси, психология фанлари профессори Ричард Уайзман. У «ўз вақтида, керакли жойда пайдо бўлиш учун зарур қобилият»лар омадли инсонларда учрашини таъкидлайди.

Аммо бу инсонларнинг бошқалардан фарқли нимаси бор? Ҳамма гап «қобилият»дами?

Калифорния университети социологи Кристина Картер бутун фаолияти давомида шу каби саволларга жавоб излаган. Бир неча йиллар аввал, у бахтли болаларни тарбиялашни истаган ота-оналар учун онлайн-курслар ташкил этганди. У миннатдорлик, ўзликни англаш ва бахт тушунчаларини қобилият сифатларига айлантириб, ўқувчиларига ўрагатолган. Кристина фаолияти давомида омад тушунчасига ҳам кўп дуч келади, ҳар сафар бу масалага у танқидий кўз билан қараган.

Уайзман тажрибаси

Картер мана шу мавзуда кейинроқ, Ричард Уайзман ишлари билан танишади. Уайзман илгари кўзбўямачи бўлиб, пул топганди. Балки, касбда пайдо бўлган қизиқиш туфайли у психологияни танлагандир. Картер таърифи билан айтганда, у 90-йиллар сўнгида «такрорланмас» тажрибани амалга оширган. Ричард ўзини омадли ва омадсиз санаган кишиларни синовда иштирок этиш учун таклиф этган. Синов қуйидагича ўтказилди: йўлакда 20 доллар банкнот ётарди, ўзини омадли санаган шахслар пул дарров кўриб, уни чўнтакка солган. Омадсизлар эса бепарво ўтиб кетаверган.

Тажриба жуда жўн ва тушунарсиз кўриниши мумкин. Лекин Уайзман 1993 йилдан то 2003 йилгача ўтказган кичик тажрибаларидан хулоса ясаб, «Омад омиллари: 4 та асосий тамойил» китобини ёзди. Китобда келтирилган, Ричард ташкил қилган тажрибанинг мухтасар тарихи қуйидагича:

«Кўнгилли иштирокчилардан газетадаги фотоларни санаб чиқиш сўралди. Ҳар саҳифанинг тенг ярмига эса катта-катта ҳарфлар билан эълон матни ёзилганди: «Ўқишни бас қилинг! Газетада суратлар сони 43та». Бошқа саҳифада эса «Санаманг. Эълон матнини ташкилотчиларга кўрсатинг ва 250 доллар ютиб олинг», деб ёзилганди. Ўзини омадсиз деб билган кимсалар суратларни санашда давом этаверди. Хулоса қилиш мумкинки, омадсизлик аслида эътиборсизлик билан чамбарчас боғлиқ».

Уайзман тажрибалардан пайдо бўлган хулосаларни амалиётга татбиқ этиб, «Омад мактаби»ни ташкил этди. У 4та асосий тамойилни ёзиб чиқди: омадга эришиш имкониятларини максимал ошириш, ички овозга қулоқ тутиш, бахтли онларни кутиш ва омадсизликдан фойда олиш. Уайзманнинг айтишича, мактаб ўқувчиларининг 80 фоизи бир ойдан сўнг ўзини омадлилар қаторида кўра бошлаган.

Омадни ўргатиш мумкинми?

Социолог Картер омад тушунчасини қобилият сифатига айлантириб, уни болаларга ўргатишга ҳаракат қилди. У ғоясини ота-оналар орқали тарғиб этишга киришиб, ўқув стратегиясини тузган. Стратегия марказига янгиликларга очиқ бўлиш, дам ола билиш, ижтимоий мулоқотларни канда қилмаслик ва нотаниш кимса билан суҳбатдош бўлиш каби масалалар қўйилди. Келтирилган масалаларни боғлаб турувчи омил – ҳам жисмонан, ҳам руҳан очиқ бўлишга ишора қилади.

Очиқ инсонлар элементар ҳодиса, майда деталларни пайқаб қолишга мойил бўлади. Улар эса омад сари етакловчи омиллардан бири ҳисобланади. Масалан, суҳбатлар орқали кўп билимга эга бўлади, у шунчаки билағон, омадли эмас. Лекин булар ҳар қачон асқотиши мумкин. Ёки муайян шароитда нимага эътибор қилиш кераклигини билади. Бу сифатлар кишини омадсизликдан узоқда бўлишини кафолатлайди.

«Агар автомобилни сақлаш учун жой тополмаётган бўлсангиз, мана шу ҳолатдаги асабий бўлишингиз, эътиборсиз бўлишга йўл очади. Бу фанда исботланган эффект – бинокуляр кўриш имкониятини пасайтиради», – дейди у.

Оддий тилда талқин этганда, киши хатар ё муаммо пайдо бўлганда, барча кучни ушбу масалани ечишга қаратади. Ваҳоланки, атрофда мавжуд имкониятлар орқали масалага ечим топиш мумкинлиги, умуман ҳар қандай имкониятлар эътибордан четда қолади. Шунинг учун, Кристина болаларни нотаниш одамлар билан гаплашишга ўргатмоқчи бўлган. Негаки, ёш бола нотаниш киши қаршисида ўз қобиғига ўралиб, барча кучини нотаниш кимсадан беркинишга сарфлайди. Хуллас, омад шунчаки тасодиф билан тилга олинадиган ҳодиса эмас, инсон сифати ҳам бўлиши мумкин. Бунинг учун, эътибор керак.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 102
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 90
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 79
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 123
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 241
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 128
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 93
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 40
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 101
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 218
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 311
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 457
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 257
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 299
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 91
  • Бўлимлар