«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 00:02
ЎЗO‘Z

Хайр 2018 йил, салом Янги йил! (фото)

29 дек, 12:30 10 627 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хайр 2018 йил, салом Янги йил! (фото) Мана, мезбон йилни кузатиб, меҳмон йилни қарши олиш вақти келди. Яхши-ёмон кунлар, турли синовлару мукофотлар билан ҳар биримизни “сийлаган” ит йили ўз ўрнини навбатдаги мучалга бўшатиб бермоқда. 12 йил ўтиб, яна юз кўришаётганимиз тилларанг тўнғиз 2019 йилга тўғри келди. Келинг, уни муносиб қарши олайлик. Токи бутун йил биз ва оиламиз учун омадли ва баракали ўтсин.

Қандай кутиб оламиз?
Мучал соҳибидан келиб чиққан ҳолда арча безатишда сариқ, яшил, жигар ва тилларангли безагу ўйинчоқлардан кўпроқ фойдаланган маъқул. Эгнингиздаги либосда ҳам шу ранглар оз бўлса-да, акс этса, янада яхши.

Байрам дастурхони чиройли бўлишига ҳаракат қилинг. Чунки «тўнғиз» тўкин-сончинлик, бойликни хуш кўради. Айниқса, товуқ гўштидан тайёрланган таомлар дастурхонингиз кўркига айланиши мумкин.

Ва энг муҳими, бу — ушбу жониворга хос бўлган қувноқлик ва хушчақчақликни қўлдан бой бермасликдир. Байрам дастурхони атрофида ҳукм сурадиган самимийлик, шодлик ва чинакам меҳр-муҳаббат бутун йил мобайнида оила аъзоларингизни тарк этмайди.

Тўнғиз йили кириб келишидан аввал барча чети учган, дарз кетган идиш-товоқлардан қутулинг. Негаки улар ортиқча харажат, молиявий муаммоларга сабаб бўлади дейишади.

Урфдаги услуб
Дизайнерлар фикрича, 2019 йилда кенг бичимли либослар, йирик фонар-енглар, фатиндан тикилган шиширилган юбкалар урфда бўлади.

Стилистлар эса сизни янада ёрқин бўлишга ва янгича образларни ўзингизда синаб кўришдан чўчимасликка чорламоқда.

Макияж борасида янаги йилда кўзларга кўпроқ урғу берилиши тахмин қилинмоқда. Тасаввур қилиб кўринг-а, тилларанг суюқ қаламдан тортиб пушти, сариқ тенлар “бюти-тренд” га чиқади.

Кимга қандай совға оламиз?
Совғасевар болажонлар қорбободан ажойиб туҳфа кутаётганлари аниқ. Уларнинг истакларини амалга ошириш сизнинг зиммангизда. Умуман олиб қараганда, ширинтойларимизга харид қилишимиз мумкин бўлган совғалар хилма-хил. Ширинликлардан тортиб ўйинчоқларгача, фарзандингизнинг махсус буюртмаларидан тортиб мультқаҳрамон либосигача. Шу боис ҳам улар ичидан бирини танлаш ниҳоятда мушкул.

Танловда адашиб қолишни истамасангиз, синовдан ўтган брендлар, яъники, ишлаб чиқарувчиларнинг янгича фантазияларига таянинг.

Айни кунларда савдо дўконларида болалар учун байрамона тўпламларнинг турли-туманлари сотувга қўйилган. Ракета ва автобус шаклидаги тўпламлар, мевали ва қандли арчалар улар орасида ажралиб туради.

“Ўзим боплайман!”
Шунингдек, сиз байрамона қутининг ўзини харид қилган ҳолда уни фарзандингиз яхши кўрадиган ва у учун фойдали, деб ҳисоблайдиган маҳсулотлар билан тўлдиришингиз мумкин. Агар сиз фаолият кўрсатаётган ташкилотдан болалар учун байрам совғаларини тақдим қилишса, нур устига нур.

Бошқаларга-чи?
Оилангизнинг бошқа аъзоларига, хусусан, турмуш ўртоғингиз, қайнота-қайнонангиз, овсин ва келинларга қандай ҳадя олиш ўзингизга ва жамғармангизга боғлиқ. Биз бу борада ёдда қолувчи сувенирлар, шоколадли тўпламлар, атир ва упа-эликларни тавсия қилишимиз мумкин.

Агар совға эгаси кўпдан буён орзу қилиб келаётган ёки эҳтиёж сезаётган нарса-буюмни харид қилсангиз, бундан яхшиси бўлмайди. Бунинг учун ҳозирданоқ уларнинг истакларига қулоқ тутишга ҳаракат қилинг.

Дарвоқе, совға улашишнинг имкони бўлмаган узоқдаги қадрдонларни ҳеч бўлмаса, самимий тилаклар билан қутлаб қўйишни унутманг.

Шу ўринда кўпга аён ҳақиқатни яна бир карра эслатиб ўтмоқчимиз. Совғанинг катта-кичиклиги эмас, чин кўнгилдан тортиқ қилингани энг афзалидир. Биз барчага ана шундай самимийликни ва бахтли, шодон онларга бой янги йилни тилаб қоламиз.
Санам Элмуродова

Манба: Darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 118
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 284
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 139
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 330
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 221
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 284
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 4
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 12
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 10
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 8
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 90
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 18
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 78
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 57
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 52
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 22
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 18
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 71
  • Бўлимлар