«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 23:01
ЎЗO‘Z

Омонат

26 дек, 19:32 5 146 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Омонат Суюкли пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳикоятни ривоят қилиб берган эдилар: “Бани Исроил қабиласидаги бир савдогар ўз қабиладошидан 1000 олтин динор қарз сўраб борибди.

– Мен пул бериб туришга розиман, бироқ тамойилга кўра, бир гувоҳ бўлиши керак – дебди қарз бераётган одам.
– Шоҳидликка Аллоҳ кифоя, – дебди савдогар.

– Мен буни қабул қиламан, аммо сен сафардан келмай қолган тақдирда пулимни қайтариб беришга бир киши кафолат бўлиб туриши зарур.
– Кафолат бўлиб турувчи ҳам Аллоҳ, – жавоб берибди савдогар яна.

– Мен бунга розиман, – дебди қарз бераётган киши. – Мен сенга ўзимиз келишган муддатга минг динор бериб тураман.

Савдогар пулни олиб денгиз оша узоқ сафарга йўл олибди. У ҳамма ишларини битириб бўлиши билан дарҳол айтилган муддатда қарзини қайтариш учун орқага қайтиб кетадиган кема қидирибди. Бахтга қарши бир қанча вақт унга керакли йўналишда қатнайдиган кема топилмади.

“Гувоҳим Аллоҳ бўлгани сабабли зудлик билан омонатни қайтаришим шарт”, – хавотирга тушибди савдогар. “Қандай қилиб ўз вақтида қарзимни қайтарсам экан?!”.

У чор-атрофга қараб, тўлқинлар қирғоққа чиқариб ташлаган бир ёғоч бўлагига кўзи тушибди. Шунда савдогарда ёғочнинг ичини ўйиб, кавак қилиш фикри келибди. У 1000 динор пул билан омонат берган одамга ёзилган хатни кавакка жойлабди ва тешикнинг оғзини зичлаб ёпибди.

У ёғоч бўлагини олиб, илтижо қилибди: “Ё Аллоҳ. Менинг 1000 динор қарз олганлигимдан хабардорсан. У одам гувоҳ талаб қилганида Сени шоҳидликка келтирсам қабул қилди, кимнидир кафилликка сўраганида Сени кафил қилдим, бунга ҳам рози бўлди. Мен сидқидилдан қарзимни ўз вақтида қайтараман деб ҳаракат қилсам ҳам бунинг иложини қилолмадим. Энди эса бу омонатни Сен орқали бериб юбораман”. Савдогар шундай деб ёғоч бўлагини сувга ташлабди ва у кўздан ғойиб бўлгунича орқасидан қараб қолибди.

Белгиланган муҳлат етиб келганида пулни омонатга берган одам унинг динорларини олиб келаётган кема келган-келмаганлигини билиш мақсадида денгиз бўйига борибди. У кемани кўрмабди, кўзи фақат ўтин бўлишдан бошқа нарсага ярамайдиган ёғочга тушиб, уни олиб кетибди. Уйига келганидан сўнг ўтинни ёриб кўрибди ва унинг ичидаги 1000 динор пул билан ўз номига ёзилган мактубни кўриб, ҳайратининг чеки бўлмабди.

Бу орада савдогар уйига қайтадиган кемага ўтириб, ватанига келган заҳотиёқ оёғи ерга тегмасдан қарз берган одамнинг уйига ўқдек учиб борибди:

– Худо шоҳид, – шошиб-пишиб тушунтира бошлабди у, – қасам ичиб айтаманки қандай қилиб бўлса ҳам омонатни ўз вақтида қайтаришга ҳаракат қилдим. Кема қидириб топа олмадим. Биринчи учраган кемага ўтириб, ҳозиргина келиб турибман, мана сендан қарзга деб олган 1000 динор пул, омонатингни олиб қўй.

У эса пулни бир четга суриб, савдогардан сўрабди:
– Сен менга нимадир жўнатмаганмидинг?

– Ахир айтиб турибман-ку, бугунги келган кемадан бошқа кема топа олмадим деб.

Пул берган одам кулиб дебди:
– Аллоҳ сен тарафдан кафил бўлиб ёғочнинг ичига солиб жўнатган омонатингни менга етказди. Бу пулни ўзингга олиб қўйгин ва ҳақ йўлида доимо шундай юргин.

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 125
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 301
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 151
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 335
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 228
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 293
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 171
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 254
  • Бўлимлар