«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 00:39
ЎЗO‘Z

Депрессиядан қандай қилиб қутилиш мумкин?

13 дек, 06:00 7 557 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депрессиядан қандай қилиб қутилиш мумкин? Психологларга энг кўп бериладиган савол қайси, биласизми? Бу - "Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?" деган савол. Бундай савол берувчиларнинг ҳаммаси ҳам депрессияга чалинган дейиш нотўғри. Баъзи одамлар шунчаки ёмон кайфият ёки маъюсликни депрессия билан адаштиришади. Бироқ вақтида даволамаса, депрессия енгил шаклдан суицид шаклга ўтиши ҳам мумкин.

Дам олинг

Агар сизнинг депрессиянгиз чарчаш натижасида юзага келган бўлса, ҳеч нарсага эътибор бермай дам олинг.

Икки ҳафталик отпуск олиб, уни буткул ўзингизга бағишланг: китоб ўқинг, яхшиликка чорловчи фильмлар кўринг, дўстларингиз билан мулоқот қилинг, тўйгунингизча ухланг, ўзингиз ёқтирган ширинликлардан истеъмол қилинг.

Саёҳат қилинг

Шароитни ўзгартириш ва янги ёқимли таассуротларга эга бўлиш ҳар бир инсонга керак, қийин кунларни бошдан кечираётганлар учун эса улар ҳаётий муҳим аҳамият касб этади.

Саёҳат йўналишини молиявий аҳволингиздан келиб чиқиб танланг: хориждаги дам олиш зоналарида ором олиш яхши, албатта, аммо ватанимизда ҳам мароқли ҳордиқ чиқариш мумкин.

Ўз хоббингизга эга бўлинг!

Севимли иш билан шуғулланиш ва ўхшаш фикрловчи кишилар билан ҳамсуҳбат бўлиш ҳар қандай касалликни даволайди ҳамда кайфиятни кўтаради.

Мулоқот қилинг!

Дўстларингиз, қариндошларингиз ва ўзингиз хуш кўрган инсонлар билан мулоқот қилинг. Фақат улар билан суҳбатлашганда тушкунликка олиб келувчи мавзулардан қочинг.

Ўйин-кулгу қилинг ва ҳаётдан завқ олиб яшанг! Ҳар бир инсоннинг ҳаётдан завқ олиб яшаши унинг ўзига боғлиқ. Шундай экан, ортиқча қайғуга берилмай, ҳаётингиздаги ҳар бир воқеадан фойдали хулоса чиқаринг.

Ўзингизга ёққан нарсаларни харид қилинг!

Анчадан бери сотиб олишни истаётган буюмларингизни сотиб олсангиз, кайфиятингиз кўтарилиши шубҳасиз.
Спорт билан шуғулланинг! Зеро, соғлом танда - соғ ақл, депрессия ва бошқа руҳий хасталикларга эса бу ерда ўрин йўқ.

Диққатингизни жамланг!

Иш, оила - фарқи йўқ, ўзингиз учун муҳим бўлган нарсага эътиборингизни қаратинг. Бу сизни чалғитиб, зулматдан олиб чиқишга ёрдам беради.

Миянгизни кемираётган "хаста ўй"ни топиб, ундан халос бўлишга ҳаракат қилинг. Бу ахир соғлиғингизни кетказишингизга арзимайди-ку!

Ижобий фикрлашни ҳамда ҳаётдаги катта ва кичик хурсандчиликларни кўришни ўрганинг! Қисқа қилиб айтганда, оптимист бўлинг!

Ўзингиз устингизда ишланг, шахс сифатида ривожланинг!

Омадли кишилар омадсизларга қараганда меланхолияга камроқ дучор бўлишади.

Шуни унутманг-ки, буларга фақат депрессиядан чиқиш учун эмас, балки мунтазам равишда риоя қилинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 177
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 130
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 305
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 159
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 349
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 171
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Бўлимлар