«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 10:25
ЎЗO‘Z

Жигарранг тухумнинг оқ рангдагисидан фарқи нимада?

07 дек, 16:33 5 674 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жигарранг тухумнинг оқ рангдагисидан фарқи нимада? Тухум харид қилаётганда одатда икки хил танловга эга бўламиз: оқ ва жигарранг. Табиийки, ранги ва нархи (жигаррангдагиси қимматроқ) сабаб улардаги фарқ борасида фикрлар бор. Кўпчилик жигарранг тухумнинг фойдаси кўп деб ўйлашади. Бироқ аслида улар бир хил. Айтилганларни ҳисобга олиб, уларнинг фарқи нимада эканига ойдинлик киритамиз.

Гап товуқда

Тухумлар орасидаги ҳақиқий фарқ – уларни қўйган товуқлар. Оқ патли товуқларда оқ тухум бўлади, қизил патли товуқлар эса жигарранг тухум қўяди.

Жигаррангни органик бирлашма - протопорфирин IX беради. Бундан чиқди, тухумлар орасидаги фарқ унинг ранги ва органик бирлашмалар экан. Тухумнинг таркиби эса сифатига кўра бир хил бўлиб қолаверади.

Атроф-муҳитнинг таъсири

Бироқ қайси тухум аслида яхшироқ? Товуқ нима билан боқилгани, шунингдек у яшаган атроф-муҳит муҳимроқ. Масалан, кундуз куни қуёшда сайр қилиш учун қўйиб юборилган қушнинг тухумида D витамини кўпроқ. Бу омега-3 ёки D витамини билан озиқланган товуқларга ҳам тегишли. Бундай товуқлар тухумларида бошқаларга қараганда ана шу моддалар кўпроқ бўлади. Агар ёқимли ҳидга эга тухум ейишни маъқул кўрсангиз, бунинг учун рациони ёғларга бой товуқлар тухуми мос келади.

Бундан ташқари, таъм хусусиятига таом тайёрлаш ва овқатланиш жараёни ҳам таъсир кўрсатади. Тухумлар қанча узоқ сақланса, таъми ҳам ғалати бўлиб қолади.

Товуқлар қандай боқилгани муҳим

Тухумлар ўрамига эътибор беринг. Қишлоқда ёки бозорда сотиладиган тухумлар табиатга яқин товуқлардан олинади. Улар доим янги бўлади. Агар омега-3 кислоталари билан тўйинтирилган тухумни харид қилсангиз, демак товуқ рационида балиқ мойи кўп. Ўз-ўзидан, уларнинг нархи ҳам баланд.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 152
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 114
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 290
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 191
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 255
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 401
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 7
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 54
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 70
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 205
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 177
  • Бўлимлар