«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 04:00
ЎЗO‘Z

Аллоҳ бандасига танлаш ихтиёрини берган

16 ноя, 14:10 5 750 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Аллоҳ бандасига танлаш ихтиёрини берган Фото: «Islom.uz»
«Islom.uz» порталида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Иймон» китобидан олинган парча келтирилди.

Энди Қуръони каримда инсон ихтиёри масаласи қай тарзда ҳал қилинганини кўриб ўтайлик. Мушриклар ўзларининг ёмон ишларининг сабаби Аллоҳнинг иродаси ва хоҳиши эканлигини баҳона қилганларида, Аллоҳ таоло уларга қарата Қуръони каримда шундай деган:

«Ҳали ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмас эдик ва бирор нарсани ҳаром қилмас эдик», дерлар. Улардан олдингилари ҳам азобимизни татигунларига қадар шу каби ёлғонга чиқариб турганлар. «Ҳузурингизда бизга чиқариб кўрсатадиган бирон илм – ҳужжат борми? Гумонга эргашмоқдасиз ва сизлар алжирамоқдасиз, холос», деб айт. Сен: «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир. Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», деб айт» (Анъом сураси, 148-149-оятлар).

Ушбу оятдан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, агар Аллоҳ таоло барча одамларнинг бир йўлда бўлишини хоҳласа, уларни тўғри йўлга бошлаган бўлар эди. Лекин одамлар муайян йўлга юришга мажбур эмаслар. Аллоҳ таоло ўз хоҳиши билан тўғрини нотўғридан, ҳақни ноҳақдан ажратиб, одамларга тушунтириш учун пайғамбарлар юборди ва одамларга истаган йўлига юриш ихтиёрини берди.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Сен: «Ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин», дейилади (Каҳф сураси, 29-оят).

Аллоҳнинг хоҳиши одамларни тўғри йўлга бошлаш ва ёмон йўлдан қайтариш учун пайғамбарлар юборишда намоён бўлса, инсоннинг хоҳиши икки йўлдан бирини танлашда намоён бўлади. Қуръони каримнинг кўпчилик оятларида инсоннинг ихтиёри ўзида бўлиб, у қилган ишлари учун жавобгар эканлиги баён этилган. Агар инсон яшаётган жамиятда ёмонлик тарқаса, маишатида турли камчиликлар пайдо бўлса, буларнинг барчасига унинг ўзи сабабчидир.

Фуссилат сурасида Аллоҳ таоло айтади:
«Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Роббинг бандаларга зулм қилувчи эмас» (46-оят).

Қуръони каримда жамият ишини яхшилаш учун, ҳаётни фаровон, турмушни чароғон қилиш учун ҳар ким ўзи ҳаракат қилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилган. Аллоҳ таоло Раъд сурасида шундай марҳамат қилади:

«Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас» (11-оят).

Қуръони каримда келтирилган мазкур иборалардан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, инсоннинг иродаси ва қилган иши савобга ёки азобга сабаб бўлар экан. Бу Ислом душманларининг «Ислом ўзига эргашганларни тараққиётдан қолдиради ва уларнинг ҳаётларини бузади», деган туҳматлари ғирт ёлғон эканлигини кўрсатади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 194
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 122
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 102
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 131
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 243
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 109
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 26
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 55
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 94
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 95
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 61
  • Бўлимлар