«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 21:01
ЎЗO‘Z

Лойиқ бўлмагач...

04 ноя, 14:06 3 678 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лойиқ бўлмагач... Зуннун Мисрий ҳазратларининг шогирдлари бўлиб, у бир йил давомида ҳазратга ихлос билан хизмат қилди, ёнларидан айрилмади. Бир куни шогирд кўнглидаги ниятини ҳазратга айтди:

– Устоз, менга “Исми Аъзам”ни ўргатишингизни илтимос қиламан.

Ҳазрат табассум қилдилар, аммо ҳеч нима демадилар. Шу асно орадан яна олти ой ўтди. Бир куни устоз ўша шогирдни ҳузурларига чорлаб, қўлига оғзи бўз билан беркитилган кўза тутқаздилар.

– Фустат шаҳрида бир дўстим бор. Гарчи у мени бир йилдан буён йўқламаган бўлса ҳам, унга дўстлик ҳадясини юборишга қарор қилдим. Ҳадям эса мана бу идишнинг ичида. Ишонаманки, омонатни дўстимга етказасан.

Шогирд кўзани олиб йўлга тушди. Йўлда шайтон: “Зуннун Мисрийга бир йил хизмат қилдинг, билмади. Яна олти ой ёнида бўлдинг, қадрингга етмади. Биттагина сўровингни ҳам жавобсиз қолдирди. Бир йил мобайнида бирор марта йўқлаб қўймаган одамга эса ҳадя юборяпти. Бу жуда ҳам қимматли нарса бўлса керак. Асли ўша кимса бундай қимматбаҳо ҳадяга лойиқмикан?” – дея уни васвасага солди. Шогирд бу васвасалар таъсирида ҳеч ким йўқ жойда, йўлнинг четида кўзани очиб кўрди. Кутилмаганда унинг ичидан бир сичқон сакраб чиқди ва ерга тушиб, бир онда ўтларнинг орасида кўринмай кетди. Энди айтилган жойга боришга ҳожат ҳам қолмаган эди. Шундай қилиб шогирд орқага, устозининг олдига қайтди. Ҳазрат уни табассум билан қарши олдилар ва дедилар:

– Азизим, омонат этилган бир сичқонни жойига етказолмаган инсонга “Исми Аъзам”ни ўргатиш, ишониб топшириш мумкинми? Билиб қўйки, киши ўзи лойиқ бўлмаган нарсага талабгор бўлмагани маъқул.

Манба: Irfon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 148
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 109
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 97
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 127
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 241
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 5
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 13
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 12
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 58
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 55
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 94
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 79
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 57
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 178
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 243
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 164
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 79
  • Бўлимлар