«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:30
ЎЗO‘Z

Энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича ўрганишлар натижаси қандай?

22 сен, 12:45 4 506 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича ўрганишлар натижаси қандай? Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг ижроси юзасидан назорат-таҳлил тартибида ўрганишлар ўтказилди.

Парламент қуйи палатасида ана шу ўрганишлар якуни муҳокама қилинди. Ўрганишлар мазкур қонунни бугунги кун талабларига мос равишда қайта кўриб чиқиш, унинг бажарилишини таъминловчи қонуности ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш, уларни янада такомиллаштириш зарурияти мавжудлигини кўрсатди.

Таъкидланганидек, иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш масалалари Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларидан бири сифатида Ҳаракатлар стратегиясида ўз аксини топган.

Углеводородли ерости бойликлари ресурсларининг чеклангани ҳамда улардан иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш суръатининг жадаллашуви туфайли энергияни тежаб-тергаб ишлатиш бугунги куннинг долзарб масаласига айланган.

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз изоляцияси натижасида энергия сарфи йилига 320-690 кВт соат/метр квадратни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич ривожланган хорижий мамлакатлардаги кўрсаткичга нисбатан 2-2,5 марта ортиқ. Энергиядан оқилона фойдаланиш эвазига иқтисод қилинган харажатлар коммунал тўловларни 25-30, атроф-муҳитга чиқарилаётган заҳарли моддаларни 30 фоизгача камайтиришга имкон беради.

Яна бир эътиборли жиҳати, буларнинг барчаси макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш билан бирга, миллий валютамиз ва ички бозордаги нарх-наво барқарорлигини таъминлашга, халқимиз турмуши фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Депутатлар энергия самарадорлиги ва қайта тикланадиган манбаларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар фаолияти талаб даражасида эмаслигини қайд этди. Шунингдек, энергия тежовчи қурилмалар, дастгоҳлар ва қурилиш материалларидан фойдаланган истеъмолчиларни рағбатлантириш механизми ҳам қонун талаблари доирасида бажарилмаган. Энергетика соҳасида рақобатни кучайтириш экспертиза қилувчи ташкилотлар учун ягона талабни ишлаб чиқиш, уларнинг шаффофлиги ва мустақиллигини таъминлашни тақозо этади.

Ўрганишлар давомида истеъмолчилар мазкур қонун билан белгиланган имкониятлар, уларнинг афзалликлари ва аҳамияти ҳақида етарлича хабардор эмаслиги қайд этилди.

Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тиниқ юз териси ва соғлом ичаклар гарови бўлган егуликлар 17 мая, 07:55 227
  • Қон босимини туширувчи калийга бой маҳсулот — майизнинг фойдали хусусиятлари 13 мая, 13:51 271
  • Доимий равишда кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай салбий оқибатларга олиб келади? 11 мая, 13:05 185
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 398
  • Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот 09 мая, 22:30 441
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 666
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Бўлимлар