«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:56
ЎЗO‘Z

"Бахтли оила" сирлари

20 сен, 09:26 31 423 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Бахтли оила" сирлари Ҳар бир киши оила аталмиш муқаддас гўшани қурар экан, ёри билан бир умр бахтли ҳаёт кечиришни, шириндан-шакар фарзандларни улғайтириб, уларнинг яхши кунларини кўришни, ҳаёт сўқмоқларида жуфти билан бирга қадам ташлашни истайди. Ҳар бир оиланинг ўз бахт сирлари бор. Бахтли оиланинг сирлари нималарда намоён бўлади? Келинг, бу сирларни сиз билан ўртоқлашамиз.

Ўзаро ҳурмат бахтли оиланинг энг биринчи сирларидан бири. Ҳурмат бўлмаса, ҳақиқий муҳаббатни тасаввур этиш қи­йин, ўзаро ҳурматсиз эса оила бўлмайди.

Ишонч. Жуфтингизнинг ишончини йиллар давомида қозонишингиз керак, аммо уни бир дақиқада йўқотиб қўйиш ҳеч гап эмас.

Бир-бирини тушуниш. Аёл ва эркак турлича фикр юритади. Аммо биз инсонлармиз, шу боис ҳам бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилишимиз керак.

Тинглай олиш. Икки киши бир аравани тортар экан, албатта бир-бирининг сўзларига қулоқ тутишни ҳам ўрганмоғи лозим.

Дўст бўлинг. Севишганларнинг бир-бирига дўст бўлиши муҳим эмас. Аммо оилада жуфтлар, албатта, бир-бирига чин дўст бўла олиши керак.

Байрам уюштиринг. Бир хил ҳаёт тарзи севгига путур етказа бошлайди. Янги севишганлар сингари бир-бирингизга дил изҳори қилинг. Оилавий ҳаёт ташвишлари энг ўтли муҳаббатни ҳам шунчаки бир-бирига ўрганишга айлантириб қўяди. Имкони борича бир-бирингизга ҳадялар қилинг, биргаликда таом тайёрлаш ҳам ўртадаги ришталарни мустаҳкамлайди. Ҳатто энг мушкул вазиятда ҳам фантазиянгизни ишга солиб, муносабатларингизни сақлаб қолинг.

Эътибор. Аёл ҳам, эркак ҳам жуфтининг эътиборига муҳтожликни ҳис этади. Кимгадир керак­лигинг­ни ҳис этиш, оилада сени севимли ёринг интиқлик билан кутаётганини тасаввур этиш қалбга илиқлик бағишлайди. Ўз ишлари билан жуда машғул бўлган пайт­да ҳам севишган жуфт­лар бир-бирига эътибор қаратишга вақт ажрата олади.

Мажбур қилманг. Агар жуфтингиздан бирор нима кутаётган бўлсангиз, уни бу ишга мажбурламанг. Босим ўтказиш билан бирор натижага эришишингиз амримаҳол, шунингдек жуфтингиз сиз ҳақингизда ёмон фикр­га бориб қолиши мумкин. Аксинча, у сиз истаётган ишни ўз ихтиёри билан бажармоғи керак.

Шахс сифатида ҳурмат қилинг. Оилада эр ва хотин бир-бирининг ўрнини тўлдириб турса-да, шахс сифатида ўз ўрни бўлмоғи лозим. Ана шунда бир-бирингизга қизиқиш йўқолмайди.

Ҳақоратламанг, ҳақоратланманг! Севгида бу жуда муҳим. Севги ҳаққи ҳақоратларга чидаш телбалик. Севги учун бирор нарсадан воз кечиш, қурбон қилиш мумкин. Аммо ҳақоратларга чидаш асло мумкинмас. Буни севги деб бўладими? Ўзингиз ҳам ҳақоратламанг. Агар ёнимизда бирга яшаётган, бир ҳаводан нафас олаётган кишини ҳақоратласак, бу ўз-ўзимизнинг устимиздан кулиш эмасми?

Кечириш ва кечирим сў­рашни ўрганинг. Бир-бирингизга айб қўйманг. Кечира олиш ақллилик, кечирим сўрай олиш эса сизнинг кучли инсон эканингиздан дарак беради.

Суянч бўлинг. «Сиз менинг суянган тоғимсиз!» деган бир оғиз сўз ҳар қандай кишининг юрагини эритиб юборади.

Соғлом рашк қилишни ўрганинг. Ноўрин рашк ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Рашк қилиш ҳам санъат. Чиройли рашк муносабатларингизни мустаҳкамлайди, аммо керагидан ошиб кетса, оила жанг майдонига айланади.

Севинг! Бахтли оила қуриш учун бу муҳим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 105
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 273
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 185
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 249
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 394
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 182
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Бўлимлар