«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:35
ЎЗO‘Z

Суратлардан бирини танланг ва қандай суҳбатдош эканлигингизни билиб олинг

18 сен, 22:43 8 171 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Суратлардан бирини танланг ва қандай суҳбатдош эканлигингизни билиб олинг 1. Кўк атиргул. Қайсидир эртакда кўк атиргул ҳақиқат тимсоли сифатида гавдалантирилган. Ўша атиргулни кўрган ҳар қандай инсон ҳақиқатни ва фақат ҳақиқатни гапиришни бошлаган. Кўк атиргулни танлабсизми демак сиз ростгўй инсонсиз. Сиз билан суҳбатлашиш ёқимли. Мақтанмайсиз, гапни бўлмайсиз, эшитишни ва қаерда нима дейишни яхши биласиз. Атиргул – гуллар қироличаси ҳисобланади. Сиз ҳам олий насаб инсонлардек номус билан гаплашасиз, мулоқотга киришувчан, диққат-еътиборлисиз, сизда ҳазил ҳисси яхши ривожланган. Жуда яхши суҳбатдошсиз.

2. Кўк оқшом, деразаларда чироқ ёниқ, ҳаворанг вагон елдек учиб, чайқалмоқда. Жуда қулай ва шинам ҳолат. Сиз билан суҳбатлашиш ҳам ҳудди шундай. Нутқингиз хотиржам ва маъноли, суҳбатни керакли оқимга йўналтиришни биласиз. Овозингиз жуда ёқимли ва кулишингиз чиройли. Гапиришингиз ёқимли. Қисқа аммо ҳайратланарли ҳикоя сўзлаб бера оласиз. Таъкид ва изоҳларингиз доим ўринли. Суҳбатни қўллаб-қувватлаш ва вақтида тугата олиш қобилятингиз бор. Мафтункор суҳбатдошсиз.

3. Сариқ деразали кўк девор. Меҳрибон ва раҳмдил суҳбатдошсиз. Доим қўллаб-қувватлайсиз, ҳамдард бўласиз, тасалли берасиз ва яшашга илҳомлантира оласиз. Сиз билан одамлар очиқ-ойдин суҳбатлашишади. Улар меҳрингиз ва ҳамдардлигингизни ҳис қилишади. Доим инсонларга ёрдам бергингиз келади. Ақллисиз. Хотирангиз кучли. Бошқа бир инсон ўзини яхши ҳис қилиши учун доим нима дейишни ва қандай маслаҳат беришни биласиз. Жонкуяр суҳбатдошсиз.

4. Сирли кўк ўрмон. Бироз қўрқинчли, аммо чиройли. Ҳудди сизнинг суҳбатлашиш услубингиздек. Сиз билимдон, қўпол, ёрқин суҳбатдошсиз. Ўткир мавзуларда суҳбатлашишни севасиз, ақлли инсон билан баҳслашишни ёқтирасиз. Ҳайратланарли далилларни келтириб, кутилмаган исботларни тайёрлаб қўйишни уддалайсиз. Сиз билан суҳбатлашиш – ҳар кимга ҳам эмас. Лекин сизни тинглаш – ҳақиқий роҳатнинг ўзгинаси. Сўз устасисиз. Ақлли ва эмоционал суҳбатдошсиз.

5. Кўк тўлқин. Ишонч билан айта оламизки сиз билан одам зерикмайди ҳисоб. Ва сиз билан инсон ҳар доим ҳам ўзини қулай ҳис қилмайди. Суҳбатда кайфиятингиз тез-тез ўзгариб туради. Импулсив инсонсиз. Романтик кайфият тезда скептикига ўрин алмашиб пессимистик кайфиятга ўтиб кетади. Қувноқ суҳбат энг қизғин нуқтасида ҳам бирдан жаҳл отига миниб олишингиз мумкин. Ҳудди денгизга ўхшайсиз. Базан сокин ва мафтункор, базан унданда гўзал деярли ҳавфли бўрон. Эмоционал суҳбатдошсиз.

6. Ўзга сайёралик, сиёҳ, ранг, коинот, кафтда кўк ер шари. Интровертмисиз? Ёки гапиришдан кўра тинглашни кўпроқ ёқтирасизми? Одамлар сизни ҳар доим ҳам тушинишмайди. Ўзингизни дунёга тушинтиришга унчалик ҳаракат ҳам қилмайсиз. Сизнинг ўз дунёингиз бор. Шахсий. Ўз қонун ва қоидалари эга. Унга кимдир киришга ҳаракат қилишини ёқтирмайсиз. Ёпиқ инсонсиз. Ўйлашни, ижод ва тафаккур қилишни ёқтирасиз. Мулоқотдан тез чарчайсиз. Тезроқ кетгингиз келади. Сизни ушлаб қолишга камдан кам ҳаракат қилишади.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 203
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 134
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 314
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 172
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 360
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 249
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар