«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 08:59
ЎЗO‘Z

Бизга миллий бирлик ва тотувлик керак

14 сен, 19:12 6 243 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бизга миллий бирлик ва тотувлик керак Бугун биз миллий бирлик, миллий тотувликка ҳар қачонгидан кўра муҳтожмиз. Агар биз миллат сифатида бирлаша олсак кучли бўламиз, тараққиётга эришамиз ва барча соҳаларда олға юрамиз. Бўлмаса, бир-бирига душман ва кучсиз миллатга ҳамда дунё давлатлари ичра қолоқ, жоҳил ва маданиятсиз мамлакатга айланамиз.

Ҳозир бизга айнан миллий тотувлик керак. Тан олайлик, айни вақтда Ўзбекистон жамияти ўта қутблашган. Бир-бирини тан олмайдиган, бир-бирига ёвқараш тоифалардан ташкил топган. Ана шу тоифаларни бир мақсад, бир байроқ остида бирлаштира олсаккина нажот топамиз. Акс ҳолда, бир неча юз йилликлардан бери давом этаётган таназзулимиз чуқурлашаверади.

Ҳозир биз тарихий бурилиш онларида турибмиз. Мамлакатимиз раҳбари бошлаб берган кенг қамровли ислоҳотлар даврида, айнан миллий тотувликка эришишимиз асосий масала бўлмоғи даркор. Бошқача айтганда, бизнинг ҳаётимиз ҳам, мамотимиз ҳам – миллий тотувлик.

Айтганларимдан келиб чиқиб, миллатнинг мусулмон бир раийяти ўлароқ, миллий тотувлик учун жамиятнинг барча қатлам ва тоифаларини ўзаро ҳамкорликка, бир-бирини тушунишга ва шу ватан равнақи учун бирлашишга чақираман. Яхшилик йўлида қўлни-қўлга берайлик! Зеро Аллоҳ ҳам Ўз Каломи – Қуръони Каримда: "Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг", дейди ("Моида" сураси, 2-оят).

P.S. Бу ўринда миллатдан мурод фақат ўзбеклар эмас, балки ватанимизда яшаётган ва турли миллат вакиллари бўлган барча Ўзбекистонликлардир. Бунда динидан, эътиқодидан, миллатидан, қарашидан, тилидан қатъий назар ҳамма назарда тутилмоқда. Миллат сўзи жумлалар сиёқига яхши тушганлиги учунгина ишлатилди.
Мубашшир АҲМАД ҳафизаҳуллоҳ

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 121
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 292
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 146
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 332
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 225
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 2
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 50
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 37
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 63
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 88
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 85
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 218
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 42
  • Бўлимлар