«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:07
ЎЗO‘Z

Кундузги уйқу ҳаёт учун хавфли деб топилди

10 сен, 13:26 6 457 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кундузги уйқу ҳаёт учун хавфли деб топилди Қариш муаммолари бўйича Миллий институт ва Жон Хопкинс Университети (АҚШ) олимлари тунги уйқунинг кам миқдори ва Альцгеймер - ҳаёт сифатининг жиддий ёмонлашуви ҳамда эрта ўлимга олиб келувчи даволанмайдиган касаллик ўртасида боғлиқлик борлигини аниқладилар. Бу ҳақда EurekAlert!’даги матбуот хабарномасида айтилади.

Мутахассислар 1958 йилдан бошлаб уч мингдан зиёд киши қатнашган Baltimore Longitudinal Study of Aging узоқ муддатли тадқиқот давомида олинган маълумотларни таҳлил қилдилар. 1991-2000 йиллар даврида кўнгиллилар ўртасида сўров ўтказилди, унинг давомида уларга уйқу сифати ва кундузги уйқуга оид қатор саволлар берилди. Синовда иштирок этганлар гуруҳи Альцгеймер касаллигининг белгиси бўлган бета-амилоид бирикмалар идентификацияси учун Pittsburgh B (PiB) кимёвий бирикмасидан фойдаланиб, позитрон-эмиссион томографиясидан ўтказилди.

Тадқиқотчилар сўровдан ўтган, 16 йилдан сўнг эса - PiB томографиясидан ўтказилган 123 нафар кўнгиллини аниқлашди. Маълум бўлишича, кундузги вақтда мудраган, уйқуси келган кишиларда амилоид бирикмаларни тўплаш хавфи бошқа иштирокчиларга қараганда деярли уч баравар кўп бўлган.

Олимларнинг фикрига кўра, бундай натижалар кундузги мудраш, сурункали шаклда бета-амилоидларнинг ҳозирча номаълум бўлган механизм орқали шаклланишига олиб келувчи ёмон тунги уйқу натижаси саналади. Бироқ, тадқиқотчилар бирикмаларнинг ўзи уйқусизликни чақириши мумкин эканини ҳозирча истисно эта олмаяптилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳаётни узайтирадиган уйқу давомийлиги маълум қилинганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 187
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 132
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 308
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 161
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 350
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар