«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 04:01
ЎЗO‘Z

Тез юриш эрта ўлим эҳтимолини камайтириши аниқланди

03 июн, 20:23 6 780 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тез юриш эрта ўлим эҳтимолини камайтириши аниқланди Тез юриш барча сабаблардан эрта ўлим эҳтимолини 20 фоизга камайтиради. Австралия, Буюк Британия ва Ирландия олимларидан иборат халқаро гуруҳ шундай хулосага келди.

Мутахассислар Бирлашган Қиролликнинг 30 ёшдан ошган 50 мингдан зиёд аҳолиси иштирокида тадқиқот ўтказишди. Шунингдек уларнинг тана массаси индекси ва жисмоний фаоллик даражаси ҳам инобатга олинди. Бунда иштирокчиларда юрак-қон томир ва саратон касалликлари бўлмаслиги кераклигига эътибор қаратилди. Тўрт ҳафта давомида қатнашчилар қанча ва қандай темпда юришганини ёзиб юришди.

Маълумотлар икки йил давомида тўпланди. Тадқиқот муаллифлари одамларнинг аниқ ҳаракатланиш тезлигини қайд этишмади, бироқ энг тез юриш камида соатига 4 милга (6,4 км/с) тенг бўлганини таъкидлашмоқда, дейилади British Journal of Sports Medicine нашрида.

Олимлар ўртача тезликда юрган кишиларда барча касалликлардан эрта ўлим эҳтимоли 20 фоизга, бу ишни фаолроқ амалга оширганларда эса 24 фоизга камайганини аниқлашган. 60 ёшдан катталар гуруҳида бу таъсир янада кучли намоён бўлган. Бундай тоифада юрак-қон томир касалликлари натижасидаги ўлим эҳтимоли ўртача тезликда юрганда - 46 фоизга, юқори тезликда юрганда 53 фоизга камайган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 213
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 135
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 325
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 176
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 368
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 255
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 36
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 12
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 49
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 23
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 23
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 73
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 67
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 18
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 59
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 48
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 43
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 95
  • Бўлимлар