«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:56
ЎЗO‘Z

Баракотнинг асоси

14 апр, 15:52 5 692 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баракотнинг асоси “Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик” (“Аъроф” сураси, 96-оят).

Инсоният ушбу ояти каримада баён қилинаётган оддий ва содда ҳақиқатни тушуна олмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсонларга осмон ва заминдан баракот эшиклари очилиши учун биргина шарт кифоя, яъни инсон иймонли ва тақволи бўлиши лозим экан. Ана ўшанда унга осмону заминдан баракотлар эшиги ланг очиб қўйилади. Чунки иймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди. Чунки тақво инсонни фаровон ҳаёт йўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракот ҳам уларга боғлиқдир.

“Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик”.

Бу ҳақиқатга каттаю кичик – барча инсонлар ҳар бир соҳада гувоҳ бўлишлари мумкин. Инсонлар ҳақиқий иймон ва тақво соҳиби бўлган чоғларида уларга баракотлар осмонлар ва ердан очиб қўйилганига тарих шоҳид. Шу ўринда баракот деганда, фақат озиқ-овқат, кийим-кечак ва моддий фаровонликкина кўзда тутилмаслигини ҳам эслатиб қўйишимиз лозим. Албатта, бу нарсалар ҳам баракот тизимига киради. Лекин моддапарастлар ўйлаганларидек, баракот фақат шулардагина эмас. Худди шу моддий ҳодисалар ҳақида гапирсак ҳам, иймон ва тақво баракотнинг асоси эканини исботлаш осон. Иймонли ва тақводор шахсни ҳамда иймонсиз бетавфиқ кимсани кўз олдингизга келтиринг. Баъзи ҳолларда даромади ўта чегараланган бўлишига қарамай, иймонли ва тақводор шахснинг егани ўзига ош бўлиб, бола-чақаси билан фаровон турмуш кечираётганига гувоҳ бўламиз. Иймонсиз ва бетавфиқ киши эса даромади ҳисобсиз бўлса ҳам, етказа олмай, ўзини турли ҳаром-хариш йўлларга уриб юрганини ким кўрмаган?!

Худди шу ўринда айримларда “Иймон ва тақво баракотнинг асоси бўлса, нега воқеъликда мусулмонларни қашшоқлик ва ночорликда, кофирларни эса фаровонлик ва айшу ишратда кўряпмиз?” деган савол пайдо бўлиши турган гап.

Аввало, мусулмонлар ҳақиқий иймон ва чинакам қуръоний тақво талабларига тўла жавоб бера олмаётирлар. Агар айрим шахсларда иймон ва тақво шартлари мужассам бўлса ҳам, иймон ва тақво талабларига жамоат шаклида жавоб бериш имкони йўқ. Мусулмонлар Аллоҳ томонидан келган ҳақ динга, Қуръонга, шариатга соҳиб бўла туриб, иймон ва Ислом ҳамда тақводан шунчалар узоқлашиб кетганларки, улар қилган ва қилаётган ишлар олдида бугунги кўраётган жафолари ҳам оз.

Иккинчидан, кофирларнинг фаровон ҳолати фақат бир тарафлама, холос. Аввалги оятда зикр қилинганидек, ҳозирги давр Аллоҳ уларга ёмонлик ҳолатини яхшилик ҳолатига алмаштириб қўйган даврдир. Қолаверса, кофирлар фаровон турмуш учун омил қилиб қўйилган моддий сабабларни вужудга келтирганлар. Уларнинг иймон ва тақволари бўлмаса ҳам, ушбу моддий фаровонлик соҳасида иймонли ва тақводор шахслардан талаб қилинадиган илм, жаҳд, тиришқоқлик, қаттиқ меҳнат ва изланиш каби хислатларни касб қилиб олганлар. Қани энди, бу фаровонлик эгалари иймон келтириб, тақво қилсалар эди, мукаммал баракот ичида яшар эдилар. Аммо, афсуски, бундай қилмадилар:

“Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик”.
Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 155
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 115
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 290
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 191
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 255
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 401
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 0
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 0
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 2
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 17
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 7
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 32
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 13
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 42
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 130
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Бўлимлар