«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 11:52
ЎЗO‘Z

Отани норози қилган ўғил

05 апр, 17:26 7 203 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Отани норози қилган ўғил Фазл ибн Яҳё Бармакийнинг кўкрагида кичкинагина оқ доғ пайдо бўлиб, у бундан қаттиқ қайғуга тушди. Биров сезиб колмасин, деб ҳаммомга ҳам кечаси борадиган бўлди. Бир куни ходимларини йиғиб: “Шу кунларда Ироқ, Хуросон, Шом ва Форсда энг кучли табиб ким?” -деб сўради. Ходимлар: “Форс Жосалиқ!” - деб жавоб беришди.

У Форсга одам юбориб, ҳаким Жосалиқни Шероздан Бағдодга олиб келди. Сўнг ҳаким билан пинҳона суҳбатлашиб, уни синаб кўриш мақсадида: “Оёғим нимагадир заифлашиб боряпти, муолажа қилиб кўрсанг!” -деди. Ҳаким Жосалиқ унга: “Сутли овқатлар ва аччиқ нарсалардан парҳез қиласан, бир ёшли товуқ гўштини нўхат шўрва қилиб ичасан, ҳалво ейсан, товуқ тухумининг сариғини асалга ийлаб, ундан ҳам тановул қиласан. Мазкур овқатланнш тартибини йўлга қўйганингдан кейин мен муолажани бошлайман!” - деди. Фазл: “Ҳўп, айтганларингни қиламан”, - деди.

Бироқ Фазл ўша куни кечқурун ўз одати бўйича ҳамма овқатлардан еяверди. Қуюқ, зирабо овқати тайёрлашган эди, ундан ҳам тановул қилди. Узум мураббоси, доривор моддалар солинган ловияли овқатдан ҳам ўзини тиймади.

Эртаси куни Жосалиқ келиб, унинг пешобини олишга буюрди. Пешобга назар солгач, қовоғини солиб: “Мен сени даволай олмайман, сенга аччиқ ва сутли овқатлар ейишни ман килган эдим, сен эса зирабо ичибсан, ментақиқлаган овқатлардан ҳам парҳез қилмабсан, сенга дори мувофик, келмайди!” - деди.

Фазл бу улуғ кишининг оқил ва фозиллигини билди, унга офаринлар айтиб, ўзининг ҳақиқий дарди ҳақида ёрилиб, деди: “Мен сени мана шу масала хусусида чақиртирган эдим, у айтганим ва еганларимнинг ҳаммаси имтиҳон учун эди!”

Шундай қилиб, Жосалиқ уни даволашга киришди ва илму тажрибасидан келиб чиқиб, барча муолажани қилди. Орадан анча вақт ўтса-да, ҳеч кандай ўзгариш бўлмади. Ҳоким: “Нега бунақа бўляпти!” - деб жиғибийрон бўла бошлади.

Бир куни у шундай деди: “Эй улуғ ҳукмдор! Мен даво учун лозим чораларнинг ҳаммасини амалга оширдим, аммо таъсири сезилмаяпти. Наҳотки, сен отангни норизо қилган бўлсанг?! Агар шундай бўлса, уни рози қил, шундагина сени бу дарддан қутқара оламан!”

Фазл ибн Яҳё қаттиқ аҳд билан отасининг ҳузурига борди ва ўзини унинг оёғига ташлаб, кечирим сўради. Отаси уни кечирди.

Шундан кейин Жосалиқнинг муолажалари таъсир қилиб, иллат аста-секин тузала бошлади ва орадан кўп вақт ўтмай, бутунлай йуқолиб кетди.

Шундан сўнг Фазл ибн Яҳё табибдан: “Отамнинг мендан норизолиги бу иллатнинг сабаби эканини қандай билдинг?” - деб сўради. Жосалиқ: “Мен қандай усул билан даволамай, фойдаси бўлмагач, дуойи бадга қолганингни тушундим”. Атрофингда сендан норози одамни кўрмадим, одамлар эҳсонинг билан осуда яшамоқдалар. Аммо кейинроқ отанг билан сенинг орангда душманлик борлиги ва отанг сендан норози эканини билгач, давонинг фойдасизлигини тушундим.

Шундан сўнг Фазл ибн Яҳё Жосалиқни катта инъомлари билан Форсга жўнатиб юборди.

БИР ЮЗУ БИРИНЧИ ДАРРА
Бир ота ва ўғилни бир ҳоким қошига дарра уриб жазолаш учун келтирдилар. Аввал отани ётқизиб юз дарра урдилар. У индамади. Ундан сўнг ўғлини ётқизиб бир дарра урган эдиларки, ота доду фарёд қила бошлади. Ҳоким деди:
— Сен юз дарра еганда овозингни чиқармадинг, ўғлингга бир дарра урганда нечун нола киласан?

Ота деди:
— Танамга теккан дарраларга чидаб тургандим. Жигарим азобланишига чидай олмадим.

Манба: Darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 122
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 295
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 147
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 333
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 225
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 290
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Бўлимлар