«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 15:00
ЎЗO‘Z

Ризқ кенгайиб-тораядими?

03 апр, 19:26 10 144 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ризқ кенгайиб-тораядими? Бу саволга Каломуллоҳдан жавоб излаймиз. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишилар ризқини кенг қилади, (Ўзи хоҳлаган кишилар ризқини) тор қилади. (Мушриклар)мана шу ҳаёти дунё билан хурсанд бўлдилар. Ҳолбуки, бу дунё ҳаёти охират олдида фақат бир арзимас матоҳдир” (“Раъд” сураси, 26-оят).

Бойликлари билан камбағал мусулмонлардан устунликни даъво қилаётган мушриклар билиб қўйсинлар: Аллоҳ бандалари ичидан хоҳлаганининг ризқини кенг ёки тор қилиб қўяди. Мушриклар Аллоҳ тарафидан ризқлари кенг қилинганидан қувонишмоқда. Ваҳоланки, Аллоҳ мўминга ҳам, кофирга ҳам ризқ бераверади. Киши қўлида мол-дунё борлиги унинг ҳақ йўлдалигини билдирмайди. Зеро, бу дунё зийнатлари тезда йўқ бўлади. Ҳақиқий ҳаёт охират ҳаётидир. Чинакам бахт-саодат охират куни Аллоҳ розилигига эришиб, жаннатга киришдир.

Бошқа оятда шундай дейилган: “Албатта Раббингиз Ўзи хоҳлаган кишилар ризқини кенг қилади, (Ўзи хоҳлаган кишилар ризқини) тор қилади. Албатта У бандаларидан Хабардор, (уларни) кўриб турувчи Зотдир” (“Исро” сураси, 30-оят).

Яъни, эй Муҳаммад, шак-шубҳасиз Раббингиз Ўз ҳикмати билан хоҳлаган бандасига беҳисоб ризқ беради, хоҳлаган бандаси ризқини тор қилади. У Зот бандалари ҳолатидан Хабардордир. Кимга бойлик хайрли бўлса, уни бой қилиб қўяди. Шу йўл билан бандаларини синайди. Кимга камбағаллик хайрли бўлса, уни фақир қилиб қўяди ёки қўликалталик билан имтиҳон қилади. Аллоҳ бандаларининг ҳар бир ҳаракатини кўриб туради.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳ бандасига назар солади. Агар бойлик бандага яхшилик келтирса, уни бой қилиб қўяди. Агар камбағаллик манфаатли бўлса, ўша бандани камбағал қилиб қўяди”, деган (Ибн Абу Ҳотим ривояти).

Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишилар ризқини кенг қилади, (Ўзи хоҳлаган кишилар ризқини) танг қилади. Албатта Аллоҳ барча нарсани Билувчидир” (“Анкабут” сураси, 62-оят).

Ризқни яратиш, тақсимлаш Аллоҳ зиммасидадир. Хоҳлаган бандасини бойлик билан, хоҳлаганини камбағаллик билан синайди У Зот. Аммо тирик мавжудотлардан биронтаси ризқ-насибасиз қолиб кетмайди. Шундай экан, муҳтожлик хавфи сизларни ибодатдан, солиҳ амаллардан тўсиб қўймасин. Зеро, Аллоҳ барча нарсани билиб туради.

Мана бу оятда мўминлар ибратланишга чақирилган: “Ахир улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишилар ризқини кенг қилишини, (Ўзи хоҳлаган кишилар ризқини) танг қилишини билмайдиларми?! Албатта бунда имон келтирадиган қавм учун оят-ибратлар бордир” (“Рум” сураси, 37-оят).

Улар фаровонлик ҳам, танглик ҳам Аллоҳ таолодан эканини билмайдиларми? У Зот буни адолати, ҳикмати билан амалга оширади. Уларга не бўлдики, серобчиликда Аллоҳга шукр қилмайдилар, машаққатларга сабр этмайдилар? Агар улар фаровонлик билан қийинчилик Аллоҳ тарафидан эканини билишганида, дунёнинг арзимас матоҳига эришганда севиниб кетишмас, ризқларида танглик бўлганида ваҳимага тушишмасди. Бу икки ҳолатда Аллоҳга, қиёмат кунига ишонадиганлар учун катта ибрат бор.

Аллоҳ таоло шундай деган: “(Эй Муҳаммад:) “Албатта Раббим Ўзи хоҳлаган кишилар ризқини кенг қилади, (Ўзи хоҳлаган кишилар ризқини) тор қилади”, деб айтинг. Лекин кўп одамлар (буни) билмайди” (“Сабаъ” сураси, 36-оят).

Яъни, эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), уларга: Раббим бойликни суйган, суймаган бандасига бераверади. Хоҳлаган бандаси ризқини кенг қилади. Бу нарса Аллоҳ уни яхши кўришини билдирмайди. Хоҳлаган бандаси ризқини тор қилади. Бу, ўша банданинг Аллоҳ даргоҳидаги мартабаси пастлигини англатмайди, деб айтинг. У Зот Ўз ҳикмати билан шундай қилади. Аммо кўпчилик буни тушунмайди.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 137
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 126
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 303
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 154
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 343
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 234
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 1
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 4
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 23
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 14
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 24
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 119
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 55
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 44
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 46
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 62
  • Бўлимлар