«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:33
ЎЗO‘Z

Шайтоннинг васвасасидан сақлайдиган калима

29 мар, 12:46 22 870 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шайтоннинг васвасасидан сақлайдиган калима Қачон Қуръон ўқисанг, Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўрагин.

Яъни «Аввал «Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни айтиб туриб, кейин Қуръон қироатини бошлагин». «Аъуузу биллаҳи»ни айтиш Қуръони Карим тиловати учун тилни поклайди. Кишини Аллоҳнинг Китоби бўлмиш Қуръони Каримни ўқишга тайёрлайди. Шайтоннинг васвасасидан сақлайди. Бутун вужуди ва шуурини Аллоҳ томон буради. Ушбу ояти каримадан уламоларимиз Қуръон ўқишни бошламоқчи бўлган ҳар бир инсонга «Аъуузу биллаҳи»ни айтиш вожиблиги ҳукмини чиқарганлар. Чунки Аллоҳ шунга амр қилмоқда. Аллоҳнинг амри ҳар бир мўминга вожиб. Уни қилмаган одам гуноҳкор бўлади.

«Наҳл» Албатта, иймон келтирганларга ва Роббларига таваккул қилганларга у(шайтон)нинг ҳукмронлиги йўқ.

Шайтон қанча уринмасин, қанча васваса қилмасин, Аллоҳга иймони бор одамни йўлдан ура олмайди. Чунки мўмин одамнинг қалби Аллоҳга боғлиқ бўлади. Аллоҳга боғлиқ қалбга эса на васваса таъсир қилади ва на ғулғула тушади. Аллоҳгагина таваккул қиладиган, фақат Унгагина суянадиган мўминлар бошқа томонга умуман қиё боқмайдилар. Шунинг учун ҳам шайтон мўминга ва Аллоҳга таваккул қилувчи шахсга султонини – ҳукмини ўтказа олмайди.

«Наҳл» Унинг ҳукмронлиги фақат уни дўст тутадиганларга ва у сабабли мушрик бўлганларга, холос.

Шайтонни ўзига валий ва дўст этиб олганлар бўлса, албатта, шайтон уларга эга бўлиб, ҳукмронлигини ўтказади. Шунингдек, шайтон сабабли мушрик бўлганлар бўлса, унга ибодат қилиб, Аллоҳга ширк келтирган ёки шайтон васвасасига учраб, бошқа нарсаларни Аллоҳга шерик қилганлар бўлса, уларга ҳам шайтон ўз ҳукмронлигини ўтказади.
Манба: Islom.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тиниқ юз териси ва соғлом ичаклар гарови бўлган егуликлар 17 мая, 07:55 216
  • Қон босимини туширувчи калийга бой маҳсулот — майизнинг фойдали хусусиятлари 13 мая, 13:51 266
  • Доимий равишда кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай салбий оқибатларга олиб келади? 11 мая, 13:05 182
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 393
  • Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот 09 мая, 22:30 432
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 662
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 4
  • Суперлига. “Навбаҳор” “Нефтчи”ни мағлуб этди, “ОКМК” эса “Сўғдиёна”дан устун келди 19 мая, 21:22 28
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 31
  • Хитой нега Россияни қўлламоқчи эмас? Таҳлилчилар – Путиннинг Пекинга ташрифи ҳақида 19 мая, 20:23 94
  • Усик ва Фьюри натижалар эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашган эди? 19 мая, 19:57 78
  • Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради 19 мая, 19:30 219
  • Исроил ҳарбий маҳкамаси вазири Нетаньяхуга таҳдид қилди 19 мая, 19:20 137
  • А Серия. Шомуродовнинг жамоаси “Кальяри” “Сассуоло”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 19 мая, 18:28 139
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 122
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 65
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 86
  • Франция Янги Каледонияга қўшин юборди (фото) 19 мая, 16:53 152
  • Бўлимлар