«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:51
ЎЗO‘Z

Турмуш қуришнинг фойдалари

29 мар, 12:20 6 893 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Турмуш қуришнинг фойдалари Турмуш қуриш зарурати ҳақида гапирар эканмиз, қисман бўлса ҳам унинг фойдаларига тўхталиш лозим.

1. Оила бошқаруви. Турмуш қуриш инсон ҳаётини тартибга солиб, масъуллик ҳиссини орттиради. Масъулиятли киши дарбадарликдан қутулади, ҳар ишда тартибли бўлади. Оила ўзи хос бир идора. Уни тўғри юритолмаганлар бундан катта идораларни муваффақиятли бошқара олмайдилар.

2. Яқинларни кўпайтириш. Никоҳ билан бегоналар оила аъзолари қаторига киради. Келин уйнинг янги қизи, куёв уйнинг янги ўғли бўлади. Она билан бирга қайнона, ота билан бирга қайнота, ака-укалар билан бирга қайнака-укалар бўлади. Оила кенгайиб, қариндошлик ва дўстлик ҳалқаси узаяди. Бу эса оилага моддий ва маънавий куч-қувват бағишлайди.

3. Нафсга қарши жиҳод қилмоқ. Умр йўлдош ва фарзандлар киши учун синов. Уларнинг инжиқликларига чидаш, камчилик­ларини тузатиш, диний билимларини кенгайтириш, ҳақларига риоя қилиш, хоҳиш ва эҳтиёжлари орасида мувозанат сақлаш билим, сабр, ғайрат ва етукликни талаб этади. Оиланинг қийинчиликларига сабр қилиш гуноҳларга каффорат бўлади. Бу қийинчиликларга сабр қилиш ҳам нафсга қарши жиҳоддир.

4. Ўзаро меҳнат тақсимоти. Уйланмаган киши учун ҳам уй, ҳам кўчадаги ишларни қилиш қийин. Бундай аҳволда на унисига улгуради, на бунисига. Уй тозалаш, кийим ювиш, овқат қилиш ҳам, рўзғор таъминоти учун ишлаш ҳам алоҳида-алоҳида юмуш. Булар бир киши учун оғирлик қилади. Уйлангач, уй ишларини хотин, ташқаридаги ишларни эр зиммасига олади.

5. Оила қуриш – барака манбаи.
Тотув турмуш эр-хотиннинг моддий-маънавий имкониятларини кенгайтиради. Беҳуда сарф-харажатлар тўхтаб, пулни режали ишлатиш оилага барака келтиради. Никоҳда каромат бор, деган сўз худди шу жиҳатни ҳам қамраб олади. Турмуш қурганларнинг баракага эришишларини Аллоҳ таоло ўз каломи шарифида ҳам билдирган («Нур» сураси, 32-оят).

6. Никоҳ ижтимоий суғуртадир. Турмуш қуриш йўли билан кўп инсон муҳофаза қилинади. Оила бошлиғи оила аъзоларининг кун кўриши учун ўзини масъул билади. Оилавий муносабат мустаҳкам бўлмаса, бир қанча кишилар кўчада қолади. Инсон касал бўлганда, кексайганда кўпроқ парваришга муҳтож бўлади. Бундай пайтда унга ёрдам берадиган энг яқин одами турмуш ўртоғидир. Шу туфайли “турмуш ўртоқ” дейилади. Хасталанганда, қийин аҳволда қолган ёки тушкунликка тушган чоғида кўнглини ёрадиган энг яқин сирдоши турмуш ўртоғи бўлади. Қуръон ифодаси билан айтганда, эру хотин бир-бирлари учун ёпинчиқдирлар.

Манба: Irfon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тиниқ юз териси ва соғлом ичаклар гарови бўлган егуликлар 17 мая, 07:55 183
  • Қон босимини туширувчи калийга бой маҳсулот — майизнинг фойдали хусусиятлари 13 мая, 13:51 253
  • Доимий равишда кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай салбий оқибатларга олиб келади? 11 мая, 13:05 177
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 375
  • Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот 09 мая, 22:30 413
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 635
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 25
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 36
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 91
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 16
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 127
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 31
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 43
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 70
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 137
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 177
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 67
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 89
  • Бўлимлар