«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 22:29
ЎЗO‘Z

Инсон 150 йил умр кўриши мумкин

21 мар, 07:31 10 278 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Инсон 150 йил умр кўриши мумкин Инсон ўртача неча йил яшаши мумкин, деган савол ҳаммани қизиқтирса керак. Олимлар кўп йиллик кузатувлар натижасида шундай хулосага келдилар: инсон тахминан 150 йилгача яшаши мумкин, деб ёзади "Zarnews" нашри.

Агар биз турли ҳайвонларнинг қанча яшашини текширсак, улар орасидаги ўзига хос тафовутни кўрамиз. Эркинликда яшайдиган ҳашарот, қурт-қумурсқалар бир неча соат яшайди, холос. Фил 150-200 йил, от 40 йил, бургут, оққуш, тўти 100 йилгача, тошбақа, тимсоҳ 300 йилгача яшар экан. Ҳайвонлар сингари ўсимликларнинг ҳам яшаш муддати турлича. Масалан, ток 100 йил, дуб дарахти 1000 йил, Африкада ўсадиган баобаб, Австралияда ўсадиган эквалипт дарахтлари 5-6 минг йилча яшаши аниқланган.

Ҳайвонлар умри уларнинг ўсиш даврига қараганда 5-8 марта ортиқ бўлади. Масалан, ит 2 йил мобайнида ўсади, 10-15 йил яшайди. От 5 йил ўсади, умри 30-40 йилга етади. Одам эса 25 ёшгача ўсади. Демак, инсон нормал шароитда 150 йилгача яшаши мумкин. Шунинг учун ҳам кўпчилик олимлар кишиларнинг 100 йилга етмасдан вафот этишини касаллик натижасида келиб чиққан ўлим деб ҳисоблашади.

Лекин дунёда узоқ умр кўрганлар ҳам анчагина. Айтишларича, марокашлик Саид Али 195 ёшида ҳам ўзи меҳнат қилиб, кун кўрган. Ҳатто унда кўзойнак тақишга эхтиёж бўлмаган.

Венгриялик Джон 172 ёшга, хотини Сера Ровель 164 ёшга кириб, 1925 йилда дунёдан ўтишган. Улар вафот этган вақтда уларнинг ўғли 116 ёшда эди. Озарбайжоннинг энг кексаларидан Шерали Муслимов 168 йил яшаган.

Кишининг умри турли даврларда ҳар хил бўлган. Масалан, ибтидоий даврда одамлар 18 йил, бронза даврда 21,5, антик даврда 25, XIX асрда 35,6 ва ХХ аср бошларида 45 йил ўртача умр кўрган. Ҳозир ўртача умр бизда 74 ёш дейилмоқда.

Хурсандчилик, инсон руҳининг тетиклиги, хушчақчақлик соғлиқни сақлашга, узоқ умр кўришга омилдир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 212
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 135
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 323
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 175
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 366
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 253
  • Сўнгги янгиликлар
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 134
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 140
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 28
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 30
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 193
  • Бўлимлар