Савол: Аллоҳ мазлумнинг дуосини ижобат қилишни ваъда қилган. Унинг дуоси зудлик билан ижобат бўладими? Ташаккур!
Жавоб: Дуо ижобат бўлиши учун бажарилиши лозим шартлар мавжуд. Ана ўша шартлар бажарилгандагина дуо ижобат бўлади, иншоАллоҳ! Бундан ташқари Аллоҳ дуони банда хоҳлаган вақтда эмас, Ўзи истаган пайтда ва Ўзи хоҳлаган тарзда ижобат этади.