«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 23:45
ЎЗO‘Z

Муваффақият сири қаерда? Ўқиб бўлгач сизнинг ҳам дунёқарашингиз ўзгаради

02 мар, 21:50 7 154 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муваффақият сири қаерда? Ўқиб бўлгач сизнинг ҳам дунёқарашингиз ўзгаради Унинг ишлари бирданига орқага кетди. Кечагина қандай иш қилмасин, катта даромад кўриб юрган тадбиркор эди. Энди эса қай ишга қўл урмасин, фақат қарзлари кўпайяпти. Бир ёқда ҳақдорлар қарзларини қистаб қўйишмайди. Ўзини тўрт томонга ургани билан, натижа йўқ. Худди барча нажот йўллари беркилгандек…

Шундай ўйлардан мияси ғовлаб, хиёбон четидаги ўриндиққа оғир чўкди. Лўқиллаб оғриётган бошини эгганча яна изтиробли хаёлларга берилди. Кимнингдир нигоҳини ҳис қилиб, бошини кўтарганида ёнида бир қарияни кўрди: «Жуда ғамгин кўринасан. Бошингга қандайдир ташвиш тушгани аҳволингдан маълум. Балки дардингни менга айтарсан…»

Негадир у ҳамма дардларини шу қарияга айтгиси келди, айтди ҳам. Сўзларини бўлмай эшитиб турган қария ниҳоятда хотиржамлик билан: «Сенга ёрдам беришим мумкин», деди ва ёнидан чек дафтарини чиқариб ёзди: «Бу пул сенга. Роппа-роса бир йилдан кейин шу ерда кўришамиз ва қарзингни қайтарасан». Шундай дея тезлик билан кўздан узоқлашди.

Қария кетганидан кейин қўлидаги чекка қараган қаҳрамонимизнинг кўзлари яшнаб кетди – роппа-роса 500 минг доллар. Имзо эса Жон Рокфеллерга, яъни замонасининг энг бой одамига тегишли! «Бу пул билан ҳамма қарзларимдан қутулишим мумкин», деб ўйлади у. Лекин негадир бу қимматли чекни бузгиси келмади, авайлаб сейфга солди. Ўзида ишлашга олдингидан ҳам кўпроқ иштиёқ туғилганини ҳис қилди ва айни ғайрат билан ишга киришди. Катта-кичик демай барча ишларини йўлга қўя бошлади, янги режалар тузди ва шу асосда аста-секин барчаси яхши томонга ўзгара бошлади. Шу тарзда бир неча ой ўтгач, қарзларидан батамом халос бўлди, ишлари аввалгидан ҳам гуркираб кетди…

Келишилган бир йил ўтди. У қўлида бузилмаган чек билан таниш хиёбонга йўл олди. Айтилган соатда ўзи томон тез одимлар билан келаётган қарияни кўрди. Миннатдорчилик билан чекни қайтариб, қўлга киритган ютуқлари ҳақида ҳаяжон билан гап бошлади. Шу пайт ёнларига югурганча бир ҳамшира келди ва қариянинг қўлидан тутди:

– Топа олмайманми деб қўрққандим, яхшики узоққа кетиб қолмабсиз.

Кейин унга қаради ва хижолатомуз деди: «Сиз, албатта, унинг ёлғонига ишонмагандирсиз. Бу жанобга қариялар уйидан қочиб, шу хиёбонга келиш, кўринган одамга ўзини Жон Рокфеллер деб таништириш шунчаки одатга айланиб қолган…»

Қаҳрамонимиз нима дейишини билмай, узоқлашиб бораётган қария ва ҳамширанинг ортидан ҳайрон қараб қолди. Демак, йил бўйи ишонган, кўнглини тўлдириб, уни янги чўққилар сари етаклаган 500 минг доллар асли йўқ нарсамиди? Лекин шу он эришган ютуқларига асос пул бўлмаганини ҳис қилди. Унинг ҳаётига таъсир қилга нарса, аслида, ўзидан топгани – катта ва мустаҳкам ИШОНЧ эди.

Демак, муваффақият сири сейфда эмас, ақлимиз ва юрагимиздаги ишончда. Уни бошқа жойдан қидиришга ҳожат йўқ!

Манба: mulohaza.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 194
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 133
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 310
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 162
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 356
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 246
  • Сўнгги янгиликлар
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 0
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 0
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 1
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • Бўлимлар