«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:56
ЎЗO‘Z

Кўнгли очиқ кишимисиз?

26 фев, 13:50 6 500 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кўнгли очиқ кишимисиз? Ҳаётда ҳар хил одамлар учрайди. Кимлардир раҳм-шафқатга бой, хушмуомала ва кўнгли очиқ бўлса, айримлар бунинг тамомила тескариси. Хўш, сиз атрофдагилар билан ҳар доим ҳам хушмуомала бўла оласизми? Ҳаммага нисбатан ҳам кўнглингиз очиқми? Бу саволларга қуйидаги тестни ечиб, жавоб топасиз, деб ўйлаймиз. Саволларга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб беринг.

1. Чўнтагингизга оз-моз пул тушиб қолди дейлик. Ҳамма пулни дўстларингиз учун совғаларга сарфлай оласизми?
2. Ўртоғингиз ўзининг муаммолари ҳақида гапира бошласа, ўзингизни эшитмасликка оласизми?
3. Агар рақибингиз шахмат ёки бошқа ўйинда ёмон ўйнаса, айрим пайтлар у ҳам ютиши учун имконият яратиб берасизми?
4. Одамлат кайфиятини кўтариш учун уларга тез-тез яхши гаплар айтиб турасизми?
5. Қўпол ҳазилларни ёқтирасизми?
6. Кечиримлимисиз?
7. Сизни умуман қизиқтирмайдиган суҳбатни охиригача етказа оласизми?
8. Амалиётда ўз қобилиятингизни тўлиқ ишлата оласизми?
9. Ютқазаётган ўйинингизни тугатмай ташлаб қўясизми?
10. Агар ҳақлигингизга ишончингиз комил бўлса, рақибингиз фикрини эшитишни истайсизми?
11. Илтимосларни бажонидил қондира оласизми?

НАТИЖАЛАР
1, 3, 4, 7, 11-саволлардаги «ҳа» ва 2, 5, 6, 8, 9, 10-саволлардаги «йўқ» жавоби учун бир баллдан ҳисобланг.

8 баллдан кўп. Сиз хушмуомала, атрофдагиларга ёқадиган, одамлар билан келишиб кетадиган инсонсиз. Дўстларингиз кўп бўлса керак.

4 баллдан 8 баллгача. Ҳаммага ҳам бирдек раҳмдил эмассиз. Айримлар учун ҳамма нарсага тайёрсиз, бошқалар, яъни сиз ёқтирмайдиганлар, яхшиси, сиздан узоқроқ юргани маъқул. Бизнингча, одамларни хафа қилиб қўймаслик учун ҳаммага бирдай муомала қилганингиз маъқул.

4 баллдан кам. Сиз билан суҳбатлашиш ҳатто энг яқин кишиларингиз учун ҳам қийин. Дўстларингиз кўпайиши учун одамлар билан яхши муносабатда бўлинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 163
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 116
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 291
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 191
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 255
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 403
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 0
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • Бўлимлар