«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 22:35
ЎЗO‘Z

Фарзанд ота-онасига келган дардни дуо қилиб ўзига сўраб олиши мумкинми?​

21 фев, 14:20 8 210 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарзанд ота-онасига келган дардни дуо қилиб ўзига сўраб олиши мумкинми?​ Ота-она муқаддас зот. Улар учун қанча яхшилик қилсанг, шунча кам. Агар жонлари оғриб, бирор дардга йўлиқишса, фарзандларнинг ҳам тани оғрийди. Қандай қилиб бўлса-да ота-онасига шифо топишларига ёрдам беришга, уларнинг тезроқ тузалиб кетишлари учун ҳаракат қилишади. Дуода бўлишади. Ота-она ҳақига, айниқса, улар дард чекаётганда дуо қилишнинг ҳам ўз қоида ва одоблари мавжуд. «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъатига келиб тушган савол ва унга берилган жавоб ҳам ҳудди шу мазмунга эга.

«Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қилаётган ишларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин. Мен дуо қилаётганимда ота-онамнинг дардларига шифо сўрайман. Баъзида, уларнинг дардларини менга бергин, деб дуо қиламан, чунки дадам инфаркт бўлганлар, баъзида қийналаётганларини кўриб, мен ҳам азоб чекаман. Бу қилаётган дуоим ёмон эмасми?».

Ушбу саволга қуйидаги тартибда жавоб берилган:
«Ва алайкум ассалом! Менга бергин деб дуо қилишингиз ўта оғир гап. Бундай деманг. Аллоҳнинг мағфирати кенг, фақат фазлидан сўранг. Сизга берса, сабр қилолмасдан динингиздан ажраб қолишингиздан қўрқинг. Сизга бермай ота-онангизга шифо беришга ҳам Аллоҳ таоло қодир. Валлоҳу аълам!».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 172
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 111
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 99
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 129
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 241
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 4
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 11
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 36
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 20
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 8
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 31
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 14
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 60
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 15
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 65
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 28
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 131
  • Бўлимлар