«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 18:31
ЎЗO‘Z

Пешонангиз торми?

17 фев, 18:38 6 534 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пешонангиз торми? Ҳинд физиогномистларининг айтишича, пешона шаклига қараб, инсон ҳақида тузуккина маълумотга эга бўлиш мумкин экан.

Юқорига қараб кенгайган пешона
шахснинг заковатлилик даражаси юқорилиги ва маънан бойлигидан далолат. Бундай кишилар ишга бўлган муносабати ва иқтидори билан меҳнат жамоасида катта ҳурмат қозонади. Бироқ раҳбарлар билан камдан-кам ҳолларда яхши чиқишади. Экстремал ҳолатларда ҳам фақат ўз кучига ишонади. Уларни кўпчилик ҳурмат қилса-да, дўстлари оз. Бундай одамлар ростгўй, жаҳлдор ва ишончли ҳамкор ҳисобланади. Улар адолатсизликка жим қараб туролмайди: кўпинча ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоячисига айланишлари ҳам мумкин.

Пешонаси юқорига қараб торайган кишиларда заковатлилик даражаси бироз пастлиги кузатилади. Лекин қайсарлик ва меҳнатсеварликда уларнинг олдига тушадигани кам топилади. Бундай кишилар жисмоний кучига ишонгани боис, кўпинча спорт билан боғлиқ касбларни танлайди. Улардан келажаги порлоқ оғир атлетикачи, курашчи ёки боксчи чиқиши мумкин. Бир жойда ўтириб, ақлий меҳнат билан шуғулланиш тор пешонали кишилар учун эмас.

Паст ва япасқи пешона шахснинг тузуккина заковат соҳиби эканидан далолат. Бундайлар бирор ишни бажаришдан олдин барча ижобий ва салбий томонларини ҳисобга олиб, сўнг уни уддалашнинг энг қулай усулини танлайди. Паст ва япасқи манглайли одамлар билан муросага келиш осон. Улар жамоани бирлаштира олади ва яхши бошқаради.

Думалоқ ва дўнг пешона эгалари фикрлаш доираси кенг, ақлли, мулоқот чоғида усталик билан ўз фикрини ўтказа олиш қобилияти жуда юқори. Меҳнат қилишни, янги ғояларни ва янгиликларни ёқтиради. Улар мослашувчан характерга эга бўлиб, турли вазиятларга осон кўникади. Бундай кишилар доимий изланишда ҳаёт кечиради.
Манба: od-press.uz
Пешона, шакл, инсон




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тиниқ юз териси ва соғлом ичаклар гарови бўлган егуликлар 17 мая, 07:55 208
  • Қон босимини туширувчи калийга бой маҳсулот — майизнинг фойдали хусусиятлари 13 мая, 13:51 264
  • Доимий равишда кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай салбий оқибатларга олиб келади? 11 мая, 13:05 181
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 389
  • Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот 09 мая, 22:30 428
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 658
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 0
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 16
  • Франция Янги Каледонияга қўшин юборди (фото) 19 мая, 16:53 37
  • Ўзбекистонда 20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди 19 мая, 16:26 33
  • Тайсон Фьюри: “Бу жангда мен ғалаба қозонгандим. Усик атиги бир нечта раундни олди” 19 мая, 16:05 38
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 100
  • Усик—Фьюри жангининг статистикаси эълон қилинди 19 мая, 15:14 63
  • Тожикистонда VI-VIII асрларга оид қаср харобалари топилди (фото) 19 мая, 14:44 79
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 61
  • БМТ: Исроил ҳужумлари оқибатида 800 мингга яқин фаластинлик Рафаҳни тарк этди 19 мая, 13:23 33
  • Паралимпия. Ёқутхон Холбекова жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди 19 мая, 13:20 49
  • Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади 19 мая, 12:30 87
  • Бўлимлар